$
11915.64 UZS
28.92
146.19 UZS
-0.18
13749.46 UZS
32.19
31° Кечаси 18°

Президент жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

14:30 / 08.05.2024

Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу муассасага Ускан ота Хаджиманов Боёвут туманидан, Файзулла ота Нурматов Оққўрғон туманидан, Анарбой ота Жалилов Паркент туманидан, Муҳиддин ота Дусанбаев Ўртачирчиқ туманидан келиб даволанмоқда.

Нуронийлар президентга невара-чевараларининг ўқиш ва ишлари, ютуқлари ҳақида сўзлаб берган. Боболар ўзбекистонликларни тинчликнинг қадрига етиш, ватанпарварлик, меҳнатсеварликка даъват этди.

“Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун. Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз ёшларга ибрат”, деди Шавкат Мирзиёев.

Отахонлар меҳр-эътибор учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуо қилди.

Госпитал мукаммал таъмирланиб ва янги бинолар қурилиб, 2022 йил фойдаланишга топширилган эди. Муассаса жами 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари бепул даволанади. Бунинг учун 286 хил диагностик текширув, 600 дан ортиқ амалиётлар йўлга қўйилган, 30 га яқин ихтисослашган бўлимлар ташкил этилган.



														
														Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси вафот этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бобоси, “Бунёдкор” U19 жамоаси бош мураббийи Ҳикмат Ҳошимовн…
15:58 / 07.08.2026

														
														Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Қулай шаҳар муҳити — аниқ ечимлар орқали

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жамоат хавфсизлиги
09:11 / 07.08.2026

														
														Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Бибисора Асаубаева Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этади

Қозоғистоннинг етакчи шахматчиларидан бири Бибисора Асаубаева 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мамлакат аёллар терма жамоа…
15:16 / 06.08.2026

														
														Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 миллион доллар ажратилади

Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантиришга 463 миллион доллар ажратилади

Ўзбекистонда чорвачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида 2026–2028 йилларда 463 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирили…
09:19 / 06.08.2026

														
														6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026

														
														Болалардан фойдаланиб олтин қуйма ва валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди

Болалардан фойдаланиб олтин қуйма ва валютани яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолатлари фош этилди

Фуқаролардан бири 450 млн сўмлик олтинни, бошқаси эса 40 минг АҚШ доллар миқдоридаги банкнотларни Ўзбекистондан яширинча оли…
15:52 / 05.08.2026

														
														Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Конимехда 2 килограммдан ортиқ опий олиб кетаётган хорижлик ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида йир…
15:34 / 05.08.2026

														
														Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Фабио Каннаваро маоши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Cаннаваро ОАВ вакиллари билан учрашувда ўзининг маоши ҳақида тарқалган х…
14:50 / 05.08.2026

														
														Samarqand-2028 сунъий йўлдоши орбитага учирилди

Samarqand-2028 сунъий йўлдоши орбитага учирилди

5 август куни STAR.VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан…
10:04 / 05.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган 597 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги маълумотига кўра, Россияда қийин вазиятга тушиб қолган 597 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. …
09:26 / 07.08.2026
Андижонда юк машинаси велосипедчини уриб юборди

Андижонда юк машинаси велосипедчини уриб юборди

Бугун, 6 август куни Андижон шаҳрининг Пирмуҳаммедов кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
15:20 / 06.08.2026
Байрамов ва Зеленский мудофаа ҳамда энергетика бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Байрамов ва Зеленский мудофаа ҳамда энергетика бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовни қабул қилди. Бу Байрамовнинг Ро…
16:10 / 07.08.2026
Трамп: “АҚШга миллионлаб ноқонуний муҳожирлар киришининг олдини олдим”

Трамп: “АҚШга миллионлаб ноқонуний муҳожирлар киришининг олдини олдим”

АҚШ Президенти Доналд Трамп Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатга ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтатилганини маъл…
09:24 / 07.08.2026
Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни Доналд Трампга кинояли муносабат билдирди

Канада Бош вазири Марк Карни уй-жой сиёсатига бағишланган матбуот анжуманида телесуфлёр ишламай қолганидан сўнг АҚШ Президен…
10:34 / 06.08.2026
1-синф ўқувчилари учун “Президент совғалари”ни етказиш бошланди

1-синф ўқувчилари учун “Президент совғалари”ни етказиш бошланди

Янги 2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинаётган ўқувчиларга мўлжалланган “Президент совғалари”ни ҳудудларга етказиш…
17:33 / 05.08.2026
Самарқандда юк машинаси ЙТҲга учраб, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда юк машинаси ЙТҲга учраб, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятида MAN русумли юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳ…
15:51 / 07.08.2026
Ҳиндистонда машҳур журналист зўрлаш ишида айбдор деб топилди

Ҳиндистонда машҳур журналист зўрлаш ишида айбдор деб топилди

Ҳиндистоннинг Мумбай Олий суди машҳур “Теҳелка” журналининг собиқ бош муҳаррири Тарун Тежпални ҳамкасбини зўрлаганликда айбд…
16:25 / 06.08.2026
6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

6 АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

5 август соат 20 дан 6 август соат 20 гача
17:09 / 05.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!