Ижтимоий тармоқларда талаба йигитнинг “Глиэр” номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби 3-қавати деразасидан мушукни ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, ҳодиса 28 май куни Олмазор туманидаги мусиқа мактаби ўқувчиси 17 ёшли Х.О. иштирокида содир бўлган. 16 ёшли Ш.А. эса ушбу ҳолатни видеога олиб, интернетга тарқатган.
Хабарда айтилишича, Х.О.нинг отаси, 46 ёшли У.Э.га нисбатан фарзанд тарбияси бўйича масъулиятсизлиги сабаб МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарлик белгиланди ва жаримага тортилди.
Воқеа юзасидан ота ва бола билан бундай ҳуқуқбузарлик учун мавжуд маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!