$
12233.67 UZS
48.56
154.84 UZS
2.26
14233.88 UZS
152.77
31° Кечаси 18°

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

09:27 / 30.04.2024

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.

“Азиз фарзандларим!

Шу кунларда Қатар давлатида футбол бўйича ёшлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиб, бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг футбол тарихида биринчи марта эришилган бундай ёрқин ғалабани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги барча спорт мухлислари, кўпмиллатли бутун халқимиз чексиз қувонч ва ғурур билан кутиб олди. Зеро, бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди.

Бу орзуни амалга ошириш айнан сизларга – Янги Ўзбекистоннинг навқирон фарзандларига насиб этгани билан ҳар қанча фахрлансангиз, арзийди.

Албатта, сизлар эришган бу тарихий ғалаба замирида кейинги йилларда мамлакатимизда спорт соҳасини, жумладан, футболни ривожлантиришга берилаётган улкан эътибор ва амалга оширилаётган кенг кўламли амалий ишлар мужассам, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу билан бирга, сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.

Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.

Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида «Осиё чемпиони» деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.

Бутун Ўзбекистон халқи сизларга ҳамиша бахт ва омадлар, порлоқ ғалабалар тилайди, азиз болаларим!” – деган президент.



														
														Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

2025 йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти медиа платформанинг фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
15:21 / 16.10.2025

														
														Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

“Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади” – дея хабар берди Саида Мирзиёева.
12:32 / 16.10.2025

														
														Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда

Самарқандда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда

Бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.
12:07 / 16.10.2025

														
														16 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

16 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
08:12 / 16.10.2025

														
														Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонига асосланган рейтингда 82-ўринни эгаллади.
14:42 / 15.10.2025

														
														Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Олимпиада қайта ўтказилади.
12:58 / 15.10.2025

														
														Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Қашқадарёда 2,4 млрд сўмлик “свет”ни ўмарган фермер хўжалиги аниқланди

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 477 миллион сўмлик зар…
11:10 / 15.10.2025

														
														Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган бола…
10:32 / 15.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Путин Россияда мигрант оилалар сонини чекловчи сиёсатни тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин 2026–2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсатининг янгиланган концепциясини тасдиқ…
11:27 / 16.10.2025
Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

“Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади” – дея хабар берди Саида Мирзиёева.
12:32 / 16.10.2025
“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

Бу ҳолат эса жамиятда илгари муқаддас саналган қариндошлик, ота-бола ёки ака-ука ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсат…
09:26 / 16.10.2025
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Судда у бир нечта ҳарбий медаллар билан тақдирлангани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
16:59 / 16.10.2025
Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

Azon Global ўз фаолиятини тўхтатди

2025 йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти медиа платформанинг фаолияти тўхтатилишини маълум қилди.
15:21 / 16.10.2025
Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Олимпиада қайта ўтказилади.
12:58 / 15.10.2025
Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони аниқланди

Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони аниқланди

Хитойнинг Ҳунан провинциясидаги Wангу конида дунёдаги энг йирик олтин қатлам топилди.
10:13 / 16.10.2025
Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга жиноят иши очилди

Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга жиноят иши очилди

Ҳозирда мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
08:32 / 15.10.2025
Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи “Тhе Guardian” нашрида эътироф этилди

Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи “Тhе Guardian” нашрида эътироф этилди

Бу рўйхатдан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам ўрин эгаллади.
15:52 / 15.10.2025
Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Лойиҳа қиймати 1 миллиард доллар бўлиб, у давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
20:24 / 15.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!