$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

3 та вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари қуриш бўйича тендер натижалари эълон қилинди

13:28 / 16.12.2022

Кеча, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланди.

Мазкур лойиҳа Халқаро молия корпорацияси кўмагида “умумий қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоелектр станциялар қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва маслахат хизматларини кўрсатиш Дастури” (“IFC Scaling Solar program”) доирасида амалга оширилмоқда.

3-босқичда Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳаси амалга оширилган.

Мазкур лойиҳа бўйича тендернинг 1-босқичи (РФҚ) 2021-йил 31 августда ўтказилиб, ундан 11 та халқаро компания муваффақиятли ўтдиган. 2-босқич (РФП) эса 2022-йил 11 ноябрда якунланиб, 11 та компания орасидан 4 та компания белгиланган муддатгача таклифларини тақдим этган. Булар:

1. “Abu Dhabi Future Energy Company” – “Masdar” (БАА) – 3 та лойиҳага;
2. “Alarko Holding AS” (Туркия) – ўрта ва кичик лойиҳага;
3. “GD Power” – “Powerchina” консорциуми (Хитой) - 3 та лойиҳага;
4. “Voltalia SA” (Франция) – кичик лойиҳага.

“Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан хусусий молиялаштириладиган ва бошқариладиган қайта тикланувчи энергетика лойиҳаларини ривожлантириш орқали яшил энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир. Шунингдек, бу мамлакатимизга аҳоли манфаатлари учун энергия манбалари нархларини пасайтириш, қазиб олинадиган ёқилғига қарамлигини камайтириш ва энергия ишлаб чиқаришда атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича умумий мақсадларимизга эришишга хизмат қилади”, – деди Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов тендер танловида ғолиб инвесторларни аниқлашга бағишланган маросимда.

Молия вазири Темур Ишметовга кўра, авваллари давлат бюджети ёки давлат қарзи ҳисобига қурилаётган электр станциялар сўнгги йилларда хусусий маблағлар ҳисобига қурилмоқда. 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ДХШ тамойиллари асосида 14 млрд. долларлик лойиҳаларни, жумладан энергетика соҳасида 3,2 млрд. долларлик 9 та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. 2023 йилда яна иккита лойиҳа – қуёш ва шамол станциялари бўйича тендерлар якунланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳалар тараққиёт стратегияси ҳаётга изчил татбиқ этилаётганини англатади".

Танлов натижаларига кўра:

“Masdar” компанияси Бухоро вилоятида 250 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 3,044 АҚШ центи миқдорида таклифи билан ғолиб деб топилди.

“GD Power-Powerchina” консорциуми Наманган вилоятида 150 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 4,828 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан ғолиб, деб топилди.

“Voltalia SA” компанияси Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга лойиҳа учун ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясини 2,888 АҚШ центида етказиб бериш таклифи билан ғолиб деб топилди.

Ғолиб бўлган инвесторлар қуёш фотоелектр станцияларини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

Ғолиблар билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимларни 2023 йилнинг 1-чорагида имзолаш ва қурилиш ишларини 2023 йилнинг 4-чорагида бошлаш хамда 2024 йилнинг 4-чорагида ушбу станцияларни ишга тушириш режалаштирилган ва муҳокамалар давом эттирилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Фед…
15:42 / 22.11.2024
Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
10:49 / 22.11.2024
Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Трамп Адлия вазирини Бош прокурор қилмоқчи

Бу ҳақда президент ўзининг “Truth Social” ижтимоий тармоғида ёзган.
10:01 / 22.11.2024
Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024
23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаё…
19:21 / 22.11.2024
Зумерлар аслида ким?

Зумерлар аслида ким?

Бугунги ахборот даврида кўплаб янгидан-янги атамалар пайдо бўлмоқда ёки эски атамалар ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши нат…
10:31 / 23.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Метронинг 4 та бекатида ҳожатхоналар қурилиши бошланди

Қурилиш бошланган бекатлар қуйидагилардир: “Буюк ипак йўли”, “Амир Темур хиёбони”, “Пахтакор” ва “Беруний”.
12:04 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!