Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида поездлар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “Мир24” хабар берди.
Қайд этилишича, Ретиро ҳудудидан Пилар муниципалитетига кетаётган йўловчи поезди темир йўлни таъмирлаш учун материаллар олиб кетаётган локомотивга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида камида 100 киши жароҳатланган, 30 киши касалхонага ётқизилган. Қурбонлар йўқ. Буэнос-Айрес маъмурияти раҳбари Хорхе Макр ярадорларни 40 дақиқада эвакуация қилиш мумкинлигини қўшимча қилган. Икки нафари вертолётда шифохонага етказилди, деб хабар берди “ТN” телеканали.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!