Кеча, 14 февраль куни Германияда ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “Фреестйле Чесс Г.О.А.Т Чалленге” турнирининг ярим финал ўйинида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 16-жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.
Унда, оқ доналар билан ҳаракатланган Ўзбекистон вакили якунда рақиби билан дурангга имзо чекди. Икки ўйин натижасига кўра эса Карлсен 0,5 : 1,5 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олди.
Иккинчи ярим финалда америкалик Фабиано Каруана ҳамюрти Левон Аронян билан куч синашди. Икки ўйин натижасига кўра томонлар муроса йўлини танлаганидан кейин ғолиб номи тай-брекда аниқланди. Ҳал қилувчи партияда Каруана рақибидан устун келди ва у энди финалда Магнус Карлсен билан ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун дона суради. Абдусатторовга Каруанага имкониятни бой берган Левон Аронян рақиблик қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!