2024 йилнинг январь ойи учун тақдим қилинган маълумотга кўра, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш даражаси жами аҳолининг 83,3 фоизини ташкил қилган. Рақам ҳисобида эса бу 29,52 млн нафар фойдаланувчи деганидир.
Таҳлилда ёзилишича, 2023 йилнинг январидан 2024 йилнинг январигача Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг сони 436 минг нафарга ёки 1,5 фоизга ортган.
Қизиғи шундаки, йил бошида 5,91 млн нафар шахс умуман интернетдан фойдаланмаган. Бу эса аҳолининг 16,7 фоизи офлайн режимда inбўлганини англатади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!