Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Агробанк” АТБ томонидан “Агробанк Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.
Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.
Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши ундан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Агробанк” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!