$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Аср трансфери – Барселонадан Мадридгача…

18:27 / 05.05.2025

Футбол – чексиз ҳиссиёт. Бугун миллионлар ўйини, у берадиган завқ, инсониятнинг спортга ва соғлом ҳаётга бўлган иштиёқини чандон оширмоқда. Дунёда томошабоплиги бўйича етакчилик қилувчи ушбу спорт тури кўплаб инсонларнинг ҳаёти мазмунига айланган десак муболаға бўлмайди. Футбол бир олам бўлса, ундаги трансферлар бозори яна бир катта мавзудир. Бугун сизлар билан футбол оламидаги энг шов-шувли бўлиши билан биргаликда катта зиддиятларга ҳам сабаб бўлган машҳур трансферни йодга оламиз. 1972 йил 4 ноябрда Португалиянинг Лиссабон шаҳрида кейинчалик футболда қобилияти, техникаси ва ўта юқори дриблинг билан танилган болакай туғилади.

Picture background

У футбол афсонаси Луиш Фиго эди. Луиш даставвал маҳаллий “Спортинг”да кейинчалик Испаниянинг икки гранд жамоаси ташкил этиб берувчи футбол классикаси ҳисобланмиш “Эл-Классико” таркибидаги ҳар икки жамоада тўп суради. Бундай футболчилар кўп дерсиз, ҳа, улар сафига бугунги кунда мураббийлик фаолиятида ҳам катта ютуқларга эришаётган Луис Энрике ёки Самуэль Это’о каби собиқ футболчиларни қўшиш ҳам мумкиндир, балки. Аммо, тарихда “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасида ҳеч қачон бу қадар зиддиятли трансфер содир бўлмаган.

Бу қандай амалга ошган?

Фигонинг 2000 йилда Каталониядан Мадридга сафари нафақат футбол тарихидаги энг шов-шувли трансфер, балки спорт бизнесини ва мухлислик маданиятини тубдан ўзгартирган оламшумул воқеа бўлди. Португалиялик футболчи 1995 йилда “Спортинг” клубидан “Барселона”га кўчиб ўтган ва Каталония клубида беш йил давомида ўзини нафақат асосий ўйинчи, балки жамоа сардори ва рамзи сифатида кўрсата олган эди. У Каталон жамоасида икки марта Ла Лига чемпионлигини (1997–1998, 1998–1999), икки марта Испания Кубогини (1996–1997, 1997–1998) ва бир марта УЕФА Кубогини (1996–1997) қўлга киритган.

Picture background

Ажойиб техникаси, аниқ паслари, дриблинги ва ўйинни бошқара олиш қобилияти туфайли у “Барса” мухлисларининг суюклисига айланган эди.

2000 йилнинг ёзига келиб, “Реал Мадрид”да президентлик сайловлари олдидан номзод Флорентино Перес сайловолди ваъдаларининг энг каттаси сифатида айнан Фигони кўрсатди. Перес Мадрид клуби президентлигига келадиган бўлса, Фигони жамоага олиб келишини айтди. Футбол жамоатчилигининг катта қисми бу ваъдага ишонмаган эди. Аммо у Фиго ва агенти Хосе Вейга билан махфий келишувга эришиб бўлган эди. Битим қуйидаги шартлардан иборат бўлган: Перес сайловда ғалаба қозонса, “Реал Мадрид” Фигонинг шартномасида кўрсатилган 60 миллион евро товон пулини тўлаб, футболчини Мадридга олиб келади. Агарда тескариси бўлса ва Перес ютқазса, у футболчига 2.4 миллион евро компенсация тўлайди.

Picture background

Ҳаммаси силлиқ кечди Перес сайловда муваффақиятга эришди ва ваъдасини бажарди — Фиго 60 миллион евро эвазига “Қироллик клуби” футболчисига айланди. Бу ўша вақт учун рекорд маблағ ва футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз, Фиго трансферида биринчи марта жиддий равишда товон пули банди ишга туширилди. Испания чемпионати қоидаларига кўра футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пулини қайсидир жамоа тўламоқчи бўлса, клуб ўз ўйинчисини ушлаб қолишга ҳаққи йўқ. Бунда сўнгги қарор ва танлов футболчида қолади.

Шундай қилиб, португалиялик вингер 2000 йилнинг 24 июлида расмий равишда “Реал Мадрид” футболчиси сифатида таништирилди. У Мадридда йиллик 6 миллион евро маош оладиган шартномага имзо чекди. Табиийки, бу трансфер “Реал”нинг ашаддий рақиби бўлган “Барселона” мухлислари учун оғир зарба бўлди. Сабаби, Луиш доимий “Барселона”га садоқатини билдириб, жамоани шунчаки тарк этмаслигини айтиб келар эди. Каталония матбуоти ва мухлислари уни “хиёнатчи” деб аташди. 2000 йилнинг 21 октябрида Фиго “Қаймоқранглилар” формасида илк бор Каталонияга қайтди. “Камп Ноу”да 98 минг мухлис унга қарата ҳайқирганча, нафрат билан кутиб олди. Ўйин давом этар экан, у бурчак зарбасини амалга очириш учун майдон четига яқинлашган вақтда, мухлислар майдонга шиша, олма, тангалар ва ҳатто чўчқа боши ҳам улоқтирадилар.

Picture background

Кейинчалик, айнан чўчқа боши тасвири бу воқеанинг тимсолига айланди ва футбол тарихидаги энг машҳур кадрлар қаторига кирди.

Фиго “Реал Мадрид” таркибида 2000–2005 йиллар оралиғидаги фаолияти давомида икки марта Ла Лига чемпиони (2000–2001, 2002–2003), икки марта Испания Суперкубоги ғолиби (2001, 2003), УЭФА Чемпионлар Лигаси (2001–2002), УЕФА Суперкубоги (2002) ва Интерконтинентал Кубок (2002) совринларини қўлга киритган.

Picture background

Луиш Фиго кўплаб танқид ва шов-шувларга сабаб бўлган мавсумда, 2000 йил охирида, айнан мадридликлар таркибида Ballon d’Or — йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритади.

Picture background

Фигонинг трансфери “Реал Мадрид” тарихида янги давр — Galácticos сиёсатини бошлаб беради. Клуб кейинги йилларда ўз афсоналари Зидан (2001), Роналдо (2002), Бекҳам (2003) каби дунёнинг энг машҳур “бренд” юлдузларини харид қила бошлайди. Перес интервьюларининг бирида Фигони “Galácticos даврининг тамал тоши” деб атайди.

Луиш Фиго футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг The Guardian нашрига берган интервьюсида “Агар бу Мадрид бўлмаганида, балки кетмаган бўлардим”, – дея айтиб ўтади.

Picture background

Фигонинг ашаддий рақибларнинг биридан бошқасига ўтиши футбол тарихидаги энг кескин ва ҳиссиётларга бой трансферлардан бири бўлиб қолди. Луишнинг ушбу қарори миллионлаб мухлислар қалбини ларзага солиб, иккала жамоа ўртасида мухлислик ва рубль “алангалатиб” берди. Бу трансфер Фиго фамилиясини доимий муҳокама марказига айлантирибгина қолмасдан, спортда рақобат ва танловнинг таъсири нақадар юқорилигини ҳам намоён этди.

Тайёрлади: Азимжон Шодмонов


Футбол


														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

														
														Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига…
10:28 / 21.07.2026

														
														Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!