$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 14°

Аҳоли норозилиги билан пойтахтдаги бир ресторан ёпилди

15:36 / 26.11.2023

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг берган хабарига кўра, пойтахтда жойлашган бир ресторан фаолиятини тўхтатган. Ушбу овқатланиш мажмуаси устидан Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси 59-уйда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат келиб тушган. Унга кўра, кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган "Ялпиз" ресторани ўз фаолияти билан шу уй аҳолисига қатор ноқулайликлар келтириши айтилган.

Хусусан, рестораннинг уй ҳовлисида жойлашган хўжалик қурилмасида ресторан раҳбарияти томонидан ошхона ташкил қилиниб, ресторан дудбўронлари, кондиционерлар қаторида таомларни тайёрлаш учун иссиқлик ускуналари, шу жумладан мангал ўрнатилгани, мангал кўмирда ёқилиши ва бу кўп қаватли уй учун ёнғин хавфини келтириб чиқариши важ қилинган.

Шунингдек, бевосита аҳоли деразаларига яқин жойлашган дудбўронлардан чиқаётган шовқин ва қовурилган таомларнинг ҳиди, аҳоли учун катта ноқулайлик туғдириши айтилган. Бундан ташқари, ресторан ходимлари томонидан уй ҳовлисида чиқиндилар ташлаб кетилиши келтирилган.

Ҳокимиятнинг берган хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлигининг назоратига олиниб, Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ёрдамида тегишли ўрганиш ҳамда текширувлар олиб борилмоқда.

Натижада, 25 ноябрь куни умумий овқатланиш масканининг раҳбарияти томонидан фаолиятда қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, уларни белгиланган муддат ичида бартараф этиш мажбурияти юкланган. Шу жумладан, Шота Руставели кўчаси, 59-уй ҳовлисида жойлашган ускуналарни бошқа, аҳолига ноқулайлик туғдирмайдиган жойга кўчириш белгиланиб, рестораннинг фаолияти камчиликлар бартараф этилишига қадар тўхтатилган.


Бу ҳам қизиқ

Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Гватемаладаги Фуэго вулқонини чақмоқ урди

Сайёҳлар вулқонининг кратерига урилган чақмоқни суратга олишга муваффақ бўлган.
17:38 / 04.05.2024
Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жазоир Ғазодаги оммавий қабрлар юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини талаб қилмоқда

Жасадлар Исроил ҳарбийлари томонидан касалхона ҳудудига кўмилган.
17:43 / 04.05.2024
Ғазода 10 минг киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган

Ғазода 10 минг киши бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган

Ярадорлар сони эса 77 минг 867 кишини ташкил этмоқда.
15:17 / 04.05.2024
Украинанинг собиқ президенти Россияда қидирувга берилди

Украинанинг собиқ президенти Россияда қидирувга берилди

Пётр Порошенко 2014-йилдан 2019-йилгача Украина президенти лавозимида фаолият юритган.
09:43 / 05.05.2024
“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

“Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилади” – Блинкен

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган келишувни тузиш вазиятни яхшироқ ҳал қилишдир, деган Давлат департаменти ра…
10:09 / 04.05.2024
Озарбайжон ва Марокаш ўртасида виза режими бекор қилинди

Озарбайжон ва Марокаш ўртасида виза режими бекор қилинди

Бу ҳақда мамлакат ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
10:04 / 05.05.2024
Балиқ суягини ютиб юборган аёл операция қилинди

Балиқ суягини ютиб юборган аёл операция қилинди

Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган.
14:32 / 04.05.2024
Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. эка…
16:19 / 03.05.2024
Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Bluetooth орқали cунъий йўлдош билан алоқа ўрнатилди

Энди буни оддий инсон телефонда ҳам амалга ошириши мумкинлиги айтилмоқда.
14:52 / 04.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!