$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Антропологлар томонидан 9000 йиллик бош суягининг ташқи кўриниши қайта тикланди (фото)

16:32 / 12.01.2023

Суд-тиббиёт экспертлари ва 3D-дизайнерлар ёрдамида олимлар машҳур Ерихон бош суягининг юзини тиклашга муваффақ бўлди. Тарихий топилма, археологларни ҳайратда қолдирган, яъни ушбу бош суяги қалин гипс қатлами билан қопланган ва кўзларига денгиз чиғаноқлари қўйилган.

“Бош суягининг бу тури қариндошлари ва ота-боболарининг хотирасини шарафлаш учун бўёқ ва гипс ёрдамида аждодларининг юзларини қайта тиклаганларида маросимнинг бир қисми бўлган”, – дейди жараёнда иштирок этган антрополог-олимлардан бири.

Қайд этилишича, бош суяги ҳозирда Британия музейида сақланмоқда, бироқ Бразилиядаги суд-тиббиёт экспертлари гуруҳининг микрокомпютерли томография (микро-КТ) ёрдамида намунани текширишга муваффақ бўлган. Ушбу таҳлил бош суягини қоплаган гипсни кўздан кечириш ва юзнинг тузилиши ҳақида аниқ маълумот олиш имконини берган.

Олинган анатомик маълумотларга кўра, олимлар бош суяги ўрта ёшли одамга тегишли деган хулосага келишди, гарчи унинг жинсини аниқлаш қийин бўлса-да.

Дастлаб, намуна аёл киши сифатида таснифланган, аммо ҳозир мутахассислар катта жағ суяклари ва кенг кўз айланалари туфайли унинг эркак кишига тегишли экани ойдинлашди.

Ҳар доимгидек, ушбу бош суягида суд-тиббий экспертиза текшируви ўтказиш жараёнида олимлар баъзи тафсилотларда фақат тахминларга таянишган. Шундай қилиб, моделнинг соч, соқол ва терининг пигментацияси ўша пайтда одамларнинг ўша минтақада қандай кўринишда бўлгани ҳақидаги фаразларига асосланган.

Таъкидланишича, Ерихон бош суяги тахминан 9000 ёшда бўлиб, биринчи марта археолог Кетлин М. Кеньон томонидан 1953 йилда Фаластиннинг Ерихон шаҳри яқинида топилган.


Бу ҳам қизиқ

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!