Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда The Indian Express нашри хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, ёнғинга газ баллонининг портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
“Гуруҳлар қутқарув ва эвакуация ишларини олиб бормоқда. Жасадларнинг аксарияти ошхонадан олиб чиқилди, бу эса марҳумларнинг клубда ишлаганини кўрсатади. Шунингдек, зинадан икки жасад топилган”, – дея штат бош прокурори Алок Кумар сўзларидан иқтибос келтиради газета.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!