$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
25° Кечаси 14°

Арипов Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашди

08:20 / 12.03.2024

Кеча, 11 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Тожикистон раҳбари Ўзбекистон делегациясининг Душанбега ташрифи ҳамкорлик истиқболларини белгилаш нуқтайи назаридан муҳим эканини, шунингдек сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Бош вазир, дастлаб, Президент Эмомали Раҳмонга Ўзбекистон Етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказар экан, икки Давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, 2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда Олий даражада бўлиб ўтган учрашув доирасида тарихий ҳужжат – Абадий дўстлик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация қабул қилингани ва бошқа муҳим келишувлар икки биродар халқларимиз манфаатларига тўла жавоб беришини қайд этди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.


Бу ҳам қизиқ

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига қатор зарбалар берди

Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига қатор зарбалар берди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари натижасида камида 14 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
11:06 / 17.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024
Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади

Ҳудудларда “IТ-шаҳарча”лар ташкил этилади

Бу бўйича Президент Қарори қабул қилинди.
09:52 / 17.05.2024
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубига ҳужум қилди

Ҳужум қирғоқдаги автомобиль ва бинога урилган.
14:47 / 17.05.2024
АҚШда ўзбекистонлик эркак шаҳвоний ишлари учун 19 йилга қамалди

АҚШда ўзбекистонлик эркак шаҳвоний ишлари учун 19 йилга қамалди

Султон Нуриев умрбод назоратда бўлиши мумкин.
17:01 / 17.05.2024
18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

“Ғалаба боғи” вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 20 май кунидан қисқа муддатга “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига…
09:38 / 18.05.2024
Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қув…
11:55 / 18.05.2024
Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.
13:18 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!