$
12732.56 UZS
3.08
139.37 UZS
-0.35
14181.53 UZS
25.08
25° Кечаси 15°

Айрим ҳудудлардаги талабаларнинг ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилди

16:05 / 01.11.2022

Давлат қабул комиссиясининг 7 сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Унга кўра:

– талабаларнинг доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчириш мумкин. Масалан, Хоразмда доимий рўйхатда турадиган талаба Тошкентга ўқишини кўчира олмайди;

– аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) мй.дтм.уз сайти (“Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш” бўлими) орқали қабул қилинади;

– талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

Талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди.

Ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Яъни фанлардан фарқи кўплиги учун пастки курсга кўчирилмайди. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023-ўқув йили давомида бепул топширилади.


Бу ҳам қизиқ

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этди

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистонлик шахматчилар Исроилни мағлуб этди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тур ўйинлари ҳам ўз ниҳоясига етди.
09:24 / 17.09.2024
800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

800 нафар ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

Шунингдек, Германияга ишга юбориладиган ҳамширалар камида €2200 маош олади.
15:22 / 17.09.2024
Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 252 кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 252 кишига етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳужумларида яраланган фаластинликлар сони 95 497 нафарга етган.
16:49 / 17.09.2024
Тошкент — Ховос — Тошкент йўналиши поезди Сирдарё бекатигача ҳаракатланади

Тошкент — Ховос — Тошкент йўналиши поезди Сирдарё бекатигача ҳаракатланади

Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
10:12 / 17.09.2024
Машҳур fast-food шохобчасида овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилгани ростми?

Машҳур fast-food шохобчасида овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги машҳур fast-food’ларнинг бирида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари кузатилмоқда, мазмунидаги хаб…
12:53 / 17.09.2024
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
16:01 / 16.09.2024
Тунда босинқирайсизми. Нега?

Тунда босинқирайсизми. Нега?

Босинқираш – бу уйқудаги шахсларнинг тунда гапиришлари ва ўзлари билмаган ҳолда ўринларидан туриб, бирон ҳаракатни бажаришла…
14:56 / 17.09.2024
Зеленский Россияга зарба беришга рухсат сўраш учун АҚШга боради

Зеленский Россияга зарба беришга рухсат сўраш учун АҚШга боради

Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга шахсан рухсат сўраш учун АҚШга боради.
10:16 / 16.09.2024
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:11 / 17.09.2024
Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

Ғазода қурбонлар сони 41 226 кишига етди

2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроил геноцидида айбланаётган қўшиннинг Ғазо секторига ҳужумлари қурбонлари сони 41 226 кишига …
18:05 / 16.09.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!