$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Айрим тижорат банкларида талабаларнинг “контракт пули”дан ҳам қўшимча комиссия ундиришяпти. Бу қанчалик қонуний асосга эга?

14:37 / 06.11.2021

Шу кунларда айрим тижорат банкларида талабаларнинг тўлов-контрактларини қабул қилишда қўшимча комиссия ундирилаётгани айтилмоқда. Жумладан, “Капиталбанк” АТБ ҳамда “Ориент финанс банк” ХАТБда 0,5 фоиз миқдорида, “Агробанк” АТБда эса 2 фоиз миқдорида қўшимча тўлов талаб қилишмоқда.

Таҳририятга йўлланган мурожаатлардан бирида айтилишича, “Агробанк” масъуллари мазкур ҳолатни тўловнинг қисқа муддатда ўқув муассасаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши билан изоҳлаган. Мурожаатчи шунингдек, кўз олдида талабанинг отаси фарзандининг ўқиши учун 10 миллион сўм миқдорида тўлов қилгани ва банк хизматлари учун қўшимча 200 минг сўм тўлов қилганини ёзади.

Шу ўринда савол туғилади: бу фарзандининг ўқиши учун бор-будини йиғиб келиб, тўлов қилаётган ота-оналарни куппа-кундузи шилиш эмасми? Бу қанчалик қонуний асосга эга?

Xabardor.uz мазкур масалада Марказий банк масъуллари билан боғланиб, ҳолат юзасидан изоҳ сўради.

Таҳририят сўровига келган жавобга кўра, Марказий банк ёки бошқа бирон бир давлат ташкилоти тижорат банкларининг таъриф сиёсатига аралашмайди. Тижорат банклари  ўз хизматлари ҳақини мустақил, яъни бозордаги талаб ва таклиф асосида белгилайди.

Шунингдек, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақил эканлиги белгилаб қўйилган.

Унга кўра, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан, банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга аралашиш таъқиқланади.

 Бундан ташқари, ушбу қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдорини банк мустақил белгилайди.

Аммо, тижорат банклари томонидан қўлланилаётган ушбу тартиб, барибир, қўшимча саволларни туғдираверади: хўш, мазкур тижорат банклари ўз хизматлари ҳақини мустақил, яъни бозордаги талаб ва таклиф асосида белгилаяптими?..

 

 


Бу ҳам қизиқ

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024
Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Биринчи номзод бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган Нолан эди.
17:04 / 17.05.2024
Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Малайзия Бош вазири Самарқандга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф била…
10:49 / 18.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024
Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

Трамп Байден билан дебатдан олдин допинг тестини талаб қилмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, унинг рақиби Жо Байден билан мунозарадан олдин допинг синовларини талаб қилишини айтд…
11:11 / 18.05.2024
Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қув…
11:55 / 18.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024
Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Германияда кучли ёғингарчилик сув тошқинларга олиб келди

Айниқса, Саар ўлкасининг маъмурий маркази ва худди шу номдаги Саарбрюккен шаҳри зарар кўрди.
17:23 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!