Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов қарорида маълум қилинган.
Қарорга кўра, айни вақтда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фатҳулла Нигмановга юклатилди.
Қайд этиш керак, 17 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилишни топширганди.
Эслатиб ўтамиз, Тапил Маҳамадзияев 2021 йилнинг июнь ойида Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!