$
12591.57 UZS
91.56
153.82 UZS
1.86
14545.78 UZS
74.52
34° Кечаси 22°

Бетонланган дарахтлар қопламалардан тозаланди

18:04 / 11.01.2024

Ижтимоий тармоқларда сувни тежаш мақсадида бетонланиши буюрилган ариқлар жойлардаги сув хўжалиги масъуллари томонидан дарахтлар билан бирга бетонлаб юборилаётганлиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.

Экология вазирлиги бундай ҳолатлар рўй берган тақдирда, уларга сабаб бўлган пудратчиларга ҳам, масъулларга нисбатан ҳам амалий чоралар кўрилишини маълум қилади.

Таъкидлаш лозимки, айни дамда масъуллар томонидан дарахтларнинг бетонланиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятининг Фориш тумани, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани, Навоий ва Наманган вилоятларида хам дарахтлар бетонлардан тозаланди.
Сирдарё вилоятида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида Гулистон тумани “Ишонч” СИУ ҳудудида ариқларни бетонлаштириш учун дарахтларни кесиш юзасидан мурожаат қилинган. Сирдарё вилояти Экология бошқармаси эса дарахтларни кесишга рухсат бермаган.

Бугунги кунда ушбу манзарали дарахтлар ўсишдан тўхтамаган ва уларга ҳеч қандай шикаст етказилмаган. Аммо бошқа бир ҳудудда дарахтлар рухсатсиз кесилган. Яъни Гулистон шаҳри ва Мирзаобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва ариқларни бетонлаштириш жараёнида 20 тупдан ортиқ дарахт илдизи билан қўпориб ташланган. Натижада табиатга 232 миллион 560 минг сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш мақсадида вилоят прокуратурасига юборилган. Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қолган ҳудудларда ҳам ўрганиш ишлари давом эттирилиб, дарахтлар бетон қопламалардан тозаланмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 9 август куни АҚШда ўтказади

Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 9 август куни АҚШда ўтказади

Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши маълум қилинмаган.
10:07 / 30.07.2025
“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

“Ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда” – Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб…
15:05 / 30.07.2025
UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

Рақобат қўмитаси сўрови асосида UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот х…
12:54 / 30.07.2025
Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйилди

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда пиротехника воситаларининг айланмасига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
18:17 / 30.07.2025
Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Улар 29 июль тунда Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.
14:25 / 30.07.2025
Трамп Россияга 10 кун муҳлат берди

Трамп Россияга 10 кун муҳлат берди

Трампнинг ультиматумига кўра, бу вақт ичида келишувга эришилмаса, АҚШ Россияга ва у билан ҳамкорлик қилаётган мамлакатларга …
11:38 / 30.07.2025
Сергелидаги “дом”да ёнғин содир бўлди

Сергелидаги “дом”да ёнғин содир бўлди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
14:21 / 31.07.2025
Россиянинг тунда Киевга уюштирган ҳаво ҳужумларида олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг тунда Киевга уюштирган ҳаво ҳужумларида олти киши ҳалок бўлди

“Киев. Ракета ҳужуми. Тўғридан-тўғри турар жой биносига урилган. Вайроналар остида одамлар бор. Барча хизматлар воқеа жойида…
10:45 / 31.07.2025
Сув кодекси қабул қилинди

Сув кодекси қабул қилинди

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси тасдиқланди.
17:46 / 30.07.2025
Янгийўлда аёл калтакланди

Янгийўлда аёл калтакланди

Воқеа гувоҳи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган ва аллақачон ариза берган.
15:10 / 31.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!