“Қўшма Штатларнинг Россияга Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича ультиматуми муҳлати 10 кундан сўнг тугайди, саноқ бугундан бошланди”, – дея журналистларга баёнот берди АҚШ президенти Доналд Трамп. Оқ уй брифинг аудиотранслясиясини ўз ЁуТубе-каналида узатди.
“Бугундан бошлаб ўн кун. Биз божлар киритамиз. Мумкин бўлган барча чораларни қўллаймиз. Балки бунинг таъсири бўлар, балки йўқ”, — деган Трамп.
28 июль куни Доналд Трамп ўз баёнотида Украинадаги урушни жиловлаш борасида ҳеч қандай силжишни кўрмаётганини айтганди. Шу боис у Россия учун жангларни тўхтатишга белгиланган 50 кунлик муддатни 10-12 кунгача қисқартиришга қарор қилганини айтган эди.
Трампнинг ультиматумига кўра, бу вақт ичида келишувга эришилмаса, АҚШ Россияга ва у билан ҳамкорлик қилаётган мамлакатларга 100 фоизлик божларни қўллайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!