Алежандра Родригес Буенос-Айрес гўзали танловида ўзидан анча кичик 34 нафар номзодни мағлуб этди. У энди 25 май куни бўлиб ўтадиган миллий гўзаллик танловида иштирок этади.
Алежандра Родригес журналистларга берган интервьюсида аёлларни ҳар қандай ёшда ўзига ва гўзаллигига ишонишга чақириб, уларни илҳомлантирган.
Маълумот учун, аёл адвокат ва журналист бўлиб ишлайди. У соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, спорт билан мунтазам шуғулланади.
“Мен ҳафтада уч марта спорт билан шуғулланаман, баъзида рўза тутаман ва косметика воситаларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланаман”, дейди танлов ғолиби.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!