$
12831.81 UZS
-25.54
163.75 UZS
0.3
14606.45 UZS
-66.36
38° Кечаси 25°

“Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши керак”, – Мирзиёев

12:36 / 05.03.2025

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши керак. Бу ҳақда бугун, 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

“102” хизмати орқали келиб тушган жиноят ҳақидаги хабарларни автоматик тарзда рўйхатга олиш, яъни, ҳар бир мурожаатни “рақамли изи” қоладиган тизим яратилгани ўз натижасини берди.

Лекин, айрим туман ва шаҳар ички ишлар раҳбарлари статистикани яхшилаш учун жиноятни яшираётгани, рўйхатга олишни ойлаб чўзиб юргани қайд этилди.

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш топширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди. Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган. Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, тизимли равишда жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталикларини ўтказиб бориш муҳимлиги таъкидланди. Парламентдаги масъул қўмиталар маҳаллагача тушиб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини аниқлаб, туман, вилоят прокурорлари ва ички ишлар бошлиқларини олдига аниқ вазифа қўйса, бу борада яхши тажриба бўлиши қайд этилди.

Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига ҳар чоракда Миллий кенгаш олдида, вилоят, туман прокурорлари ва ички ишлар бошлиқлари эса ҳар ойда ҳудудий кенгашларда ҳисобот беради ва жамоатчиликка мурожаат билан чиқади. 

“Мурожаат деганда, умумий гаплар керак эмас. Бунда ҳар бир соҳа ва жиноятчилик тури бўйича олдини олиш, омилларини бартараф этиш борасида аниқ қиладиган ишларини айтиши керак”, деди Президент.

Миллий кенгаш ҳар ойда туман ва шаҳарга тушиб, ўз йиғилишини бевосита ички ишлар бўлимларида ўтказиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.



														
														UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

Ўзбекистонда UzAutoSavdo автомобилларини сотиш бўйича янгиланган сайт ишга туширилди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси матб…
18:32 / 04.06.2025

														
														Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнобод туманида 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бош прокуратура томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказ…
18:27 / 04.06.2025

														
														Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон апрель ойи якунлари бўйича яна дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.
18:22 / 04.06.2025

														
														Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Тошкентдан узоқ бўлмаган жойда, қадимий Шаҳрухия шаҳри ҳудудида ўзбек ва турк археологлари Амир Темур даврига оид ноёб артеф…
18:14 / 04.06.2025

														
														Мирзиёев Корея Республикаси янги президентини табриклади

Мирзиёев Корея Республикаси янги президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мённи ушбу лавозимга сайлангани била…
12:43 / 04.06.2025

														
														Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2025 йил 6–8 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички т…
12:11 / 04.06.2025

														
														4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:44 / 03.06.2025

														
														Ўзбекистонлик муҳожир Россияда 15 яшар қизчага зўравонлик қилди

Ўзбекистонлик муҳожир Россияда 15 яшар қизчага зўравонлик қилди

Санк Петербург полицияси Вйборг туманида 15 ёшли мактаб ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган мигрантни ҳибсга олди. Бу ҳақда …
21:59 / 03.06.2025

														
														Ўзбекистон Японияга ишлаш учун 10 минг нафар ишчи мутахассис юборади

Ўзбекистон Японияга ишлаш учун 10 минг нафар ишчи мутахассис юборади

Ўзбекистон ва Япония 10 минг ўзбек мутахассисларига Японияда иш топишга ёрдам берадиган қўшма лойиҳани ишга туширмоқда.
21:06 / 03.06.2025

														
														Ўзбекистон ва Хитой минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Хитой минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Томонлар савдо, транспорт, логистика, саноат, маданият, гуманитар ва илмий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини батаф…
20:21 / 03.06.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон апрель ойи якунлари бўйича яна дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.
18:22 / 04.06.2025
UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

UzAuto Motors янгиланган UzAutoSavdo сайтини ишга туширди

Ўзбекистонда UzAutoSavdo автомобилларини сотиш бўйича янгиланган сайт ишга туширилди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси матб…
18:32 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 2025 йил 6–8 июнь кунлари аҳолининг дам олиш вақтини мароқли ташкил этиш ҳамда ички т…
12:11 / 04.06.2025
Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди

Рўзибоевга ким рақиблик қилиши ҳозирча аниқ эмас.
09:37 / 04.06.2025
Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Тошкентдан узоқ бўлмаган жойда, қадимий Шаҳрухия шаҳри ҳудудида ўзбек ва турк археологлари Амир Темур даврига оид ноёб артеф…
18:14 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспортлари соат 03:00 дан ҳаракатни бошлайди

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспортлари соат 03:00 дан ҳаракатни бошлайди

Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида …
16:11 / 03.06.2025
Ўзбекистоннинг янги элчиси Иордания Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Иордания Подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Иорданияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II б…
19:31 / 03.06.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади

“Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
14:04 / 03.06.2025
Туркияда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Туркияда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) хабар бермоқда.
09:29 / 03.06.2025
Маск Трампни танқид қилди

Маск Трампни танқид қилди

“Кечирасизлар, лекин мен бошқа чидай олмайман. Ушбу улкан ва ғазабни келтирувчи харажатлар ҳақидаги қонун лойиҳаси жирканчли…
14:33 / 04.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!