$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
24° Кечаси 12°

Бухоро, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида наркосавдогарлар ушланди

10:48 / 18.05.2023

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, ҳозирда Когон туманидаги фермер хўжалигида қоровул бўлиб ишловчи фуқаро ушланди ва ундан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 581 гр. опий моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1961 й.т. фуқаро ушбу наркосавдогардан муқаддам 158 гр. опий моддасини сотиб олганлиги аниқланиб, ундан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари томонидан “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро ёнида 286 гр. гашиш моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан олиб келинган.

Бу йўналишда давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказишди.

Дастлаб, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро бошқарувидаги Malibu русумли автомашина “Қува – Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилганда, у ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринган.

Бироқ тезкор гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида автомашина тўхтатилиб, унинг ҳайдовчиси ва салонида бўлган 2 нафар фуқаро ушланди ҳамда улар томонидан йўл четига улоқтириб юборилган 905 гр. гашиш моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Сўнгра Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1994 й.т. фуқаро бошқарувидаги Matiz русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 925 гр. гашиш моддаси борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб ушбу наркотик моддаларни Тожикистон Республикасидан буюртма қилиб, Қирғизистон Республикаси орқали олиб келтирган Бешариқ туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс ҳам ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаро Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган 957 гр. гашиш моддасини олиб, йўловчи машинада Қува тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида қўлга олинди.

“Наманган – Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1996 й.т. фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида 833 гр. гашиш моддаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон

														Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар
11:21 / 26.04.2024

														Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Бугунги авлод вакиллари фақатгина эшитган, ўтган аср кишиларидан аксарияти ўша воқеада бевосита қатнашган “Тошкент зилзиласи…
10:06 / 26.04.2024

														Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ бугун “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали афғон халқига қарийб 170 тонн…
08:51 / 26.04.2024

														Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг икк…
08:17 / 26.04.2024

														15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

Бунда эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга ошмоқда.
20:20 / 25.04.2024

														Зойир Мирзаев телефон ишлатмаган мактабга 300 млн сўм пул мукофотини топширди

Зойир Мирзаев телефон ишлатмаган мактабга 300 млн сўм пул мукофотини топширди

Бу ҳақида вилоят Матбуот хизмати маълум қилди.
15:20 / 25.04.2024

														Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024

														Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация…
10:21 / 25.04.2024

														Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли еткази…
09:29 / 25.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Марснинг жанубий минтақасида “ўргимчак” топилди

Бу излар "ўргимчак" деб номланди.
12:07 / 26.04.2024
Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ бугун “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали афғон халқига қарийб 170 тонн…
08:51 / 26.04.2024
Хитойда эрталабдан ўзини бахциз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Хитойда эрталабдан ўзини бахциз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

Раҳбарият бу таътилни рад эта олмайди. Рад этиш қонунбузарликдир
09:15 / 25.04.2024
Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация…
10:21 / 25.04.2024
Узун сочли украиналик аёл дунё рекордини янгилади

Узун сочли украиналик аёл дунё рекордини янгилади

Унинг сочларининг узунлиги 257 сантиметрга етган.
09:04 / 25.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!