$
12004.02 UZS
85.04
₽
148.80 UZS
0.76
€
13361.67 UZS
77.97
31° Кечаси 18°

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

10:06 / 26.04.2024

Бугунги авлод вакиллари фақатгина эшитган, ўтган аср кишиларидан аксарияти ўша воқеада бевосита қатнашган “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди. Хабарингиз бор, 1966 йил 26 апрель куни тонги соат 05:22 да пойтахт 8 балли зилзила билан уйғонади.

Тошкент шаҳри сейсмик жиҳатдан фаол зона ҳисобланади. Шаҳардаги зилзила эпицентри “Қашқар” (Қошғар) маҳалласи ва “Лабзак” бўлади. Ҳудудда вертикал зарблар кучининг магнитудаси 5,3 га тенг, силкиниш 8 баллдан зиёд, максимал вайроналик майдони 10-12 квадрат километрни ташкил қилади. Маълумотларга кўра, ернинг 2-3 герс частотада силкиниши 10-12 дақиқа давом этган. Таъкидлаш жоиз, шу йили 9 майдан 10 майга ўтар кечаси, 24 май ва 5 июнда (6-7 баллга тенг) кучли силкинишлар яна такрорланади.

Зилзила натижасида, 2 миллион метр квадратдан зиёд турар-жой майдони, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассасалар, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхона бинолари жиддий зарар кўради. 78 минг оила ёки 300 минг одам бошпанасиз қолади. Баъзи манбалар зилзилада 8 киши ҳалок бўлиб, 200 га яқин киши жароҳатланган деса, айрим манбалар рақамлар анча жиддий кўриниш тус олган дейди.

Мазкур воқеадан сўнг, Тошкентда мингдан ортиқ чодирлар тикилади, 600 га яқин вақтинчалик озиқ-овқат дўконлари ташкил қилинади. Сув таъминоти узлуксиз ишлайди. СССРнинг барча давлатларидан Тошкентга турли кўринишда ёрдамлар кела бошлайди.

Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан гуманитар ёрдамлар кела бошлайди. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва бошқа тадбирлар белгиланади. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уй-жойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтаради. Қисқа вақт ичида шаҳар қиёфаси тубдан ўзгаради. Тошкент гўзал, замонавий шаҳарга айлана бошлайди.

Тошкент зилзиласини синчиклаб ўрганиш натижасида бу жойларда бир қанча сейсмоген зоналар аниқланган ва уларнинг харитаси тузилган. Кейинги пайтларда шу зоналарда бир қанча кучли зилзилалар содир бўлган. 1977 йил Янгийўл яқинида, 1977 йил Товоқсойда, 1980 йил Назарбекдаги зилзилалар шулар жумласидандир.

Тошкент зилзиласи Ўрта Осиёда сейсмология фанининг ривожланишига туртки бўлди. Шундан сўнг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда сейсмология илмий тадқиқот институтлари очилади. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Сейсмология институти ходимлари зилзилани олдиндан айтиб бериш, унинг сабаб ва оқибатларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

 


Бу ҳам қизиқ

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина Олешки шаҳрида вақтинчалик ўт очишни тўхтатди

Россия ва Украина 2026-йил 27-октябрь куни Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида гуманитар оператс…
09:57 / 27.10.2026
Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!