$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Танзила Нарбаева АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

10:21 / 25.04.2024

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида инвестициявий, товар ва хизматлар бозори, тоғ-кон саноати, энергетика, ахборот технологиялари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Бунда Юта штати бизнес доиралари билан ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудларимиз ўртасида шерикликни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат муносабатлари ва миграцияси, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни фаоллаштириш масалалари томонлар эътибор марказида бўлди.

Стюарт Адамс Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани ва уларни юксак баҳолашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, қатор йўналишлар хусусан, бизнес ва тадбикорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳаларда ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида Юта штати Сенати бор имкониятларни жалб қилишга тайёрлигини, етакчи компаниялар раҳбарлари бунга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни яна-да ривожлантириш, маҳаллий вакиллик органларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!