Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармойишлари билан Давлат божхона қўмитаси ва бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан:
Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида хизмат қилиб келаётган Мухторов Илхом Мухторович Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият юритиб келган Ибрагимов Отабек Исмоилович Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари бўлиб хизмат қилиб келаётган Салиев Муталибжан Обиджонович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи бўлиб хизмат қилиб келаётган Хожиматов Олимжон Хамиджанович Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Казаков Илхомбек Базарбаевич эса Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Кличев Максудбек Рахимберганович Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тошент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилиб келаётган Муратов Бахтиёр Шавкатович Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи вазифасида хизмат қилиб келаётган Насиров Ғайрат Фархадович “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи этиб тайинланди.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси раисининг шахсий таркиб бўйича навбатдаги буйруғига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!