$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Экология учун муҳим қадам: Самарқанднинг ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилгани нимани англатади?

18:10 / 18.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Самарқанд шаҳрида ўтаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.


Давлат раҳбари мамлакат бундан буён ислоҳотларни давом эттиришда ривожланиш борасидаги халқаро ташкилотлар, жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан бир қатор йўналишларда ҳамкорликка таянишини таъкидлади. Уларнинг ичида “яшил иқтисодиёт”, “яшил энергия” соҳалари ҳам бор. Самарқанднинг Ўзбекистонда ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган биринчи шаҳарга айлангани эса ушбу соҳаларни ривожлантиришнинг амалий тасдиғи, деб ҳисоблаш мумкин.

Бу қандай дастур ва унинг мақсади нима?


Турли минтақалардаги шаҳарлар инфратузилмасига инвестициялар етарли эмаслиги, демографик ўзгаришлар, ҳавонинг ёмон сифати, юқори энергия босими ва углерод зичлиги шу билан бирга, кўплаб шаҳарларнинг иқлим ўзгариши, иссиқлик стресси ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари таъсирига заифлиги.

Шу ва шу каби муаммоларни ҳал қилиш учун ЕТТБ шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси учун яхшироқ ва барқарор келажакни қуриш мақсадида “ЕТТБ Яшил шаҳарлар” дастурини ишлаб чиққан. Дастур учта марказий таркибий қисмдан иборат:

булар:

– яшил шаҳар ҳаракат режалари: атроф-муҳит муаммоларини баҳолаш ва устуворга айлантириш, шунингдек, сиёсат аралашуви ва барқарор инфратузилма инвестициялари орқали ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;

– барқарор инфратузилма инвестициялари: сув ва оқава сувлар, шаҳар транспорти, ҳудудий энергия, биноларда энергия самарадорлиги, қаттиқ чиқиндилар ва бошқа тадбирларга давлат ёки хусусий яшил инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали шаҳарнинг иқлим таъсирига мослашиши ва чидамлилигини ошириш;

– имкониятларни ошириш: лойиҳаларда белгиланган инфратузилма инвестициялари ва сиёсий чора-тадбирлари самарали ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинг қилинишини таъминлаш учун шаҳар маъмуриятлари ва маҳаллий манфаатдор томонларга техник ёрдам кўрсатиш.

ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастурига кирган шаҳар – Иаси (Руминия)

Дастур қуйидаги мақсадлар асосида шаҳарлар ва уларнинг аҳолиси учун янада яхшироқ ва барқарор келажакни қуришга интилади. Ўз навбатида, бунга шаҳарларнинг экологик муаммоларини аниқлаш, уларни устуворга айлантириш, барқарор инфратузилма, инвестициялар ва сиёсат чоралари билан эришилади.

– Экологик активларнинг сифатини (ҳаво, сув, ер ва биологик хилма-хилликни) сақлаш ва бу ресурслардан барқарор фойдаланиш;

– Иқлим ўзгариши хавфини юмшатиш ва уларга мослашиш;

– Атроф-муҳит сиёсати ва ишланмалари аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигига ҳисса қўшишини таъминлаш.

ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастурига кирган шаҳар – Батуми (Грузия)

Шунингдек, “Яшил шаҳар”га айланиш йўли узоқ муддатлик бўлиб, бу шаҳарларга вақт ўтиши билан стратегик мақсадлари ва қарашларини ўзгартиришга имкон беради. Жараён эса учта асосий босқичдан иборат бўлади.

1. “Яшил шаҳар” ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;

2. “Яшил шаҳар” дастурини амалга ошириш;

3. Мониторинг.

“Яшил шаҳарлар” дастурига кириш меъёрлари

2016 йилда иш бошлаганидан бери 5 миллиард евро маблағ жалб этган ЕТТБ “Яшил шаҳар” лойиҳаси ҳозирда уч қитъанинг 23 мамлакатидан 50 дан ортиқ шаҳарларида фаолият юритмоқда. Уларнинг орасида Анқара, Измир, Истанбул, (Туркия), Батуми, Тбилиси (Грузия), Белград (Сербия), Бишкек, Шимкент, Олмоти (Қозоғистон), София (Болгария), Киев (Украина), Душанбе (Тожикистон), Бухарест (Руминия), Варшава (Полша) каби шаҳарлар ўрин олган.

ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастурига кирган шаҳар – Киев (Украина)

Бироқ бу шаҳарлар қаторига исталган бошқа бирини шунчаки қўшиб қўйиб бўлмайди. Яъни, мувофиқ шаҳарлар жавоб бериши керак бўлган мезонлар мавжуд. Уларга кўра, шаҳар ЕТТБ минтақаларида жойлашган бўлиши, камида 100 000 аҳолига эга бўлиши (аҳолиси 50 000 киши бўлган шаҳарлар алоҳида ҳолатларда ҳисобга олинади), “Яшил шаҳар” ҳаракат режасини амалга оширишга тайёр бўлиши ҳамда қаттиқ чиқиндилар, сув ва оқава сувлар, шаҳар транспорти, туман энергетикаси, кам углеродли ва иқлимга чидамли бинолар, қайта тикланадиган энергия, кўчаларни ёритиш, тарқатиш тармоғи, ақлли ечимлар, иқлим ўзгариши, чидамлилик ва табиатга асосланган ечимлар каби секторлардан бирида инвестицион мустаҳкам лойиҳаларни бошлаши керак.

ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастурига кирган шаҳар – Мостар (Босния ва Герцеговина)

Самарқанднинг “Яшил шаҳарлар” дастурига кириши

ЕТТБ Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршаднинг Самарқандда ўтаётган йиғилишда таъкидлашича, бу жараён шаҳар 2021 йилда ЕТТБ “Яшил шаҳарлар” дастури учун рўйхатдан ўтгани билан бошланган. Кейинчалик эса атроф-муҳитни яхшилаш бўйича “Яшил шаҳар” Ҳаракат режасини ишлаб чиқиш орқали дастурга аъзо бўлди.

Паршад бизнес форумда шу хусусда ҳам тўхталиб, дастур доирасида Самарқанднинг ўзида углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам берадиган 100 та электр автобус олиб келинишини таъкидлади.



Гап шундаки, Ўзбекистон ҳукумати ЕТТБ билан Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун 49 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида битим имзолади. Ажратилган маблағ зарядловчи қурилмалар билан бирга 100 тагача ўрта ўлчамдаги (10,5 м) электробусларни сотиб олиш, шунингдек, электравтобуслар парки, электр станцияси, фойдаланиш учун маъмурий бинолар ва техник хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган зарур инфратузилмани яратиш учун ишлатилади.


Бу “Самарқанд – яшил шаҳар” ҳаракат режасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, барқарор ривожланиш истиқболлари ва стратегик мақсадларни ҳамда устувор экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва инвестицияларни жалб қилишга ёрдам берадиган муҳим қадам сифатида қаралмоқда.

Яқин келажакда эса, Ўзбекистоннинг мазкур дастурга киритиладиган шаҳарлари сонини Нукус, Андижон, Бухоро ва Наманган каби шаҳарлар билан ошириш кўзда тутилган.

 

Дадажон Фозилов тайёрлади


Бу ҳам қизиқ

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026
Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда ҳусийлар сабаб уч кунда 169 нафаргача одам ҳалок бўлди

Яманда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар ҳаракати ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-…
10:06 / 23.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле Ирландияда 403 млн евро жаримага тортилди

Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 милл…
10:04 / 22.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминияда қабристондан пандемия даврига оид жасадлар солинган қоплар топилди

Руминиянинг Слатина шаҳридаги Стреҳеретс қабристонида CОВИД-19 пандемияси даврига оид инсон қолдиқлари ва чиримаган жасадлар…
12:27 / 22.09.2026
Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!