Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўтказилган экологик рейд вақтида бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими томонидан қоплаб берилган. Бу ҳақда Шаҳрихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Раҳматилло Раззақов маълум қилди.
Унинг кўра, туман ҳокими кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларида йўл четида ноқонуний ўрнатилган тандирлар бўйича рейд ўтказилган. Тадбир давомида битта тандир бузилган, яна иккита тандир эса ичкарига кўчирилиб, ҳозирда фойдаланилмоқда. “Бузилган тандир пулини ҳоким ўз чўнтагидан тўлаб берди”, — дейди Раззақов.
Бироқ туман ҳокимлиги ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилган видеода учта турли кўринишдаги тандирнинг бузилгани акс этган, бу эса расмий маълумотлар билан фарқ қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!