Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-10 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, айрим жойларда кучайиши, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!