Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.
Маълум қилинишича, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.
Бунга сабаб кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.
Шу боисдан, 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.
Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.
Таъкидлаш жоиз, ,мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!