Теҳрон ўз манфаатларини илгари сурадиган ва ўз шартларини қўядиган давлатлар билан музокараларга бормайди. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий маълум қилди. У АҚШнинг ядровий қурол бўйича muzokaralar олиб бориш таклифига шундай жавоб берди.
“Улар музокаралар столининг нариги томонида ўтирган томонга ўз талабларини қўйишни хоҳлашади”, - дейди Хоманаий.
Вашингтон Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон билан шартнома тузмоқчи. Оқ уй Эрон ҳукумати АҚШ билан мулоқотга рози бўлишига умид қилмоқда. Бироқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ Теҳронга нисбатан босим ва таҳдид сиёсатини давом эттирар экан, тўғридан-тўғри muzokaralar олиб бориш мумкин эмаслигини айтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!