Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки нафар шахснинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. такси буюртма қилган. Буюртмани 2002 йилда туғилган фирма ҳайдовчиси И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Ш.С. турган кўчага етиб келган.
Бироқ фуқаро Ш.С. ҳайдовчининг телефони ўчиб қолганлиги сабабли қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ҳайдовчининг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдирган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинлангани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!