Исроилда ҳукуматга қарши энг йирик намойиш бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, 22 июнь куни Тель-Авивдаги ушбу намойишда 150 мингдан ортиқ киши иштирок этган.
Исроил нашрлари бу уруш бошланган бери энг йирик оммавий намойиш бўлганини таъкидлади.
Шунингдек, Тель-Авивдаги митингда сўзлаган собиқ ички разведка раҳбари Ювал Дискин Нетаняхуни мамлакат тарихидаги “ҳукуматнинг энг ёмон раҳбари”, – деб атаган. Қайд этилишича, намойиш қатнашчилари муддатидан олдин сайлов ўтказилишини талаб қилишган.
Бундан ташқари, улар Исроилда “тўлиқ кунлик иш ташлаш”ни эълон қилишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!