Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан хорижий давлатларга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланган.
Хусусан, Жиззах вилоятида муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Н. фуқаролар Г.А. ва К.Ў.нинг ишончига кириб, уларни гўёки Миграция хизматида ишловчи танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 6 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мирзо Улуғбек туманида фуқаролар А.Ш. ва К.Н. фуқаро Э.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки Миграция хизматида ишловчи танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориши ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Марғилон шаҳрида фуқаро М.А. фуқаролар И.А. ва У.И.нинг ишончига кириб, уларни Япония ёки Жанубий Корея давлатларига ишга юбориш эвазига жами 4 850 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 400 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!