$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Украина билан урушда Россия сафида элликка яқин давлатдан келган ёлланма жангчилар урушмоқда

08:35 / 24.04.2025

“Важные истории” нашри бу ҳақда Ягона тиббий ахборот-таҳлилий тизимдан (EMIAS) олинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Журналистик суриштирувга кўра, биргина Москвада 2023 йил апрелидан 2024 йил майигача бўлган даврда Россия армиясига 1500 дан ортиқ хорижий ёлланма жангчилар жалб қилинган. Уларнинг барчаси яшаш манзили сифатида Яблочкова кўчаси, 5-уйдаги ягона саралаш пунктининг манзилини кўрсатган.

Журналистлар бу давр мобайнида Москвадаги саралаш пункти орқали рўйхатдан ўтган 1300 дан ортиқ чет элликнинг келиб чиқиш давлатини аниқлади. Кўпчилик ёлланма аскарлар Жанубий ва Шарқий Осиё мамлакатларидан (771 киши). Иккинчи ва учинчи ўринларда собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари (523 киши) ва Африка давлатлари (72 ёлланма) турибди.

Россияга энг кўп ёлланма жангчилар Непал давлатидан борган бўлиб, уларнинг аниқлангани сони 603 кишини ташкил этган. 2023 йил ноябрь ойида Непал ҳукумати Россиядан фуқароларини армияга ёллашни тўхтатишни сўраган бўлса-да, ёллаш барибир давом этган.

Россия учун урушга бораётганлар орасида Москва томонидан “дўст бўлмаган” деб эълон қилинган давлатлар фуқаролари ҳам бор. Жумладан, АҚШ (2 киши), Латвия (4), Франция (2), Италия (2) ва бошқа мамлакатларнинг фуқаролари рус қўшинлари сафида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган. Европа қитъаси давлатлари орасида энг кўп ёлланма жангчи Сербиядан бўлиб, уларнинг сони 8 кишини ташкил этган. Сербия Россияга “дўст” сифатида қаралади.

Яна 71 нафар ёлланма аскар Яқин Шарқ давлатларидан келган бўлиб, Миср (31), Эрон (7), Жазоир (7), Ироқ (2), Сурия (1), Туркия (1) ва бошқалар шу жумласидан.

Африканинг ишсизлик ва қашшоқлик юқори бўлган давлатларидан 72 нафар одам урушга жалб қилинган. Бу минтақада Гана (26), Камерун (10) ва Сенегал (8) давлатлари етакчилик қилмоқда.

“Важные истории”нинг хабар беришича, Яблочкова 5-уй манзилида рўйхатдан ўтган ўнлаб хорижликлар Украинадаги урушда қатнашганини тасдиқлаган. Улардан айримлари ҳалок бўлган ёки Украина асирлигига тушган, бошқалари эса шартнома муддатини ўтаб, Россия армияси сафларидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Журналистларга кўра, Москвадаги саралаш пунктига келганларнинг ҳаммаси ҳам хизматга киришмаган — камида 13 нафар чет эллик кўнгилли Россияни зудлик билан ёки бир неча кундан сўнг тарк этган.

 


Украина – Россия


														
														Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026

														
														Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россиянинг Бучан туманига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
17:09 / 29.08.2026

														
														«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026

														
														Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026

														
														Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига қаратилган ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда масала…
17:07 / 14.08.2026

														
														Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

“Қўшма Штатлар ўзини Украинадаги можарони тугатишга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайди”, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
15:45 / 22.07.2026

														
														Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этила…
11:38 / 06.07.2026

														
														Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик.
17:52 / 16.06.2026

														
														Киев Европани урушга тортмоқда

Киев Европани урушга тортмоқда

“Украина Латвия ҳудудидан Россия ҳудудларига қарши дронларни учиришга тайёргарлик кўрмоқда”, – деб хабар берди Россия Ташқи …
10:40 / 25.05.2026

														
														Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россиянинг Ташқи ишлар вазирли дипломатик ваколатхоналарни Москва Украинанинг 9 майдаги Ғалаба кунини нишонлаш маросимларини…
09:42 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!