$
11963.23 UZS
50.85
155.35 UZS
1.96
13970.66 UZS
97.5
31° Кечаси 18°

“Маданият ва маърифат” телеканали номи ўзгаришсиз қолади – Озодбек Назарбеков

15:25 / 13.04.2023

Аввалроқ “Маданият ва маърифат” телеканалини “Карвон” телеканалига айлантириш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинганди. Бу эса жамоатчилик орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номи ўзгармаслигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Карвон” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ИД-78167 (В-1) тайёрланиб, бир неча кун аввал норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – project.gov.uz'да эълон қилинди. Қувонарлиси, мазкур қарор лойиҳаси жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди ҳамда ижтимой тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳафта давомида трендга чиққан “Маданият ва маърифат” телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди”, – дейди вазир.

Назарбековнинг таъкидлашича, бу чиқишлар тўлқинида у қуйидагиларни белгилаб олган:

  • телеканал номини ўзгартирмаслик;
  • илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
  • моддий-техник база масаласига ечим топиш;
  • меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;
  • бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.

“Бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур деб биламан. Зеро шу юрт, шу халқ вакиллари сифатида барчамиз умумий мақсад йўлида – миллатни юксалтириш, юрт равнақига ҳисса қўшиш йўлида камарбастамиз”, дейди Маданият ва туризм вазири.


Бу ҳам қизиқ

Самарқанддаги сув омбори бутунлай қуриб қолди

Самарқанддаги сув омбори бутунлай қуриб қолди

Мутахассислар бу ҳолатни ҳаво ҳароратининг ортиши, ёмғир камайиши ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш билан боғламоқда.
17:41 / 07.12.2025
Россия Украинадаги сув омборга зарба берди

Россия Украинадаги сув омборга зарба берди

Маълумот учун, Печенеж сув омбори 1962 йилда Харковни сув билан таъминлаш учун барпо этилган. 2022 йилда ҳам ушбу дамбага Ро…
13:14 / 08.12.2025
Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

9 декабрь куни мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли юқори экани маълум қилинди. “Ўзгидромет”нинг маълу…
13:02 / 08.12.2025
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашди

Марказ Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришда муҳим ўрин тутаётг…
17:38 / 06.12.2025
Сурияда қачон президентлик сайловлари ўтказилади?

Сурияда қачон президентлик сайловлари ўтказилади?

Суриянинг янги конституцияга кўра, тўрт йилдан сўнг президентлик сайловлари ўтказилади.
10:16 / 07.12.2025
Қозоғистонга 5,6 млн рублни “ташмачи” орқали олиб ўтишга уринган шахс ушланди

Қозоғистонга 5,6 млн рублни “ташмачи” орқали олиб ўтишга уринган шахс ушланди

Тошкент тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчиси – 1995 йилда туғилган шахс жами 5 млн 622 минг Россия рубл…
16:27 / 06.12.2025

09:07 / 08.12.2025
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 8–11 декабрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:14 / 06.12.2025
UFC. Богдан Гусков ва Ян Блахович жангида дуранг қайд этилди

UFC. Богдан Гусков ва Ян Блахович жангида дуранг қайд этилди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 323 турнири ўтказилмоқда.
08:53 / 07.12.2025
Ўзбекистон ЖЧдаги иккита ўйинни АҚШда биттасини Мексикада ўтказади

Ўзбекистон ЖЧдаги иккита ўйинни АҚШда биттасини Мексикада ўтказади

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь, жума куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон “К” гуруҳидан жо…
08:44 / 07.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!