Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-11 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 9 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, 11 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8–9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10–11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9–11-декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 20-22 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 9-декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 11-декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ: Навоий вилояти шимолида 8-декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 9-декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 10-декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, 11-декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8–9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10–11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 9-декабрда кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; 11-декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8–9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10–11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 декабрда 2-7 даража илиқ, 9–11-декабрда 0-5 даража илиқ, 10–11-декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 декабрда 2-7 даража илиқ, 9–11 декабрда 0-5 даража илиқ, кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ; 9-декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 10 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, 10–11-декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8–9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 10–11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–9-декабрда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, 10–11-декабрда 0-5 даража совуқ, кундузи 8 декабрда 6-11 даража илиқ, 9 ва 11-декабрда 3-8 даража илиқ, 10 декабрда 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8–10 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши мумкин, 11 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8–9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 декабрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 9–11-декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!