$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Мангу жасорат тимсоли — Собир Раҳимовнинг шафқатсиз ҳаёт йўли ҳақида

18:12 / 06.10.2024

Тошкент метрополитени “Олмазор” бекатининг собиқ номи Собир Раҳимов эди. Кейинги бекат Собир Раҳимов деганда ҳеч бўлмаса бир марта бу шахс ўзи ким экан деган савол хаёлингиздан ўтган бўлса керак.

Ўзбек ва поляк халқларининг қаҳрамони, “Темир генерал” дея танилган Собир Раҳимов 1902 йили 25 январда (баъзи маълумотларга кўра 1 январда) Тошкентда дунёга келган. Афсуски у тўлиқ оилада бошқа болалар каби меҳрга тўйиниб катта бўлмаган. Собирнинг отаси Умар Раҳим ўғли тегирмончи бўлган ва 1909 йили вафот этган. Кейин у тикувчига шогирдликка тушиб, онасига қарашган.

Орадан йиллар ўтади. 20 ёшдаги Собирни ҳарбий хизматга чақиришади. Бокудаги ҳарбий мактабни 1925 йили муваффақиятли тугатади. Сўнг Самарқанддаги Ўзбек отлиқ аскарлар дивизиясида ҳарбий хизматни ўташга киришиб кетади. Ушбу дивизия собиқ иттифоқдаги энг илғор ва намунали ҳарбий қисмлардан бўлиб, унга машҳур саркарда Миркомил Миршарипов қўмондонлик қилган.

Унинг ҳаёти бир текисда давом этмаган. Собир Раҳимовни ҳам қамоққа олишган. Бу ҳақида Oyina.uz сайтида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев мақоласида шундай ёзилган: “1935 йил январдан дивизия қўмондонлигига И.В.Селиванов (1886–1942) тайинланади. Бироқ, 19-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида И.В.Селиванов ўзининг тажанглиги, ахлоқсиз тили билан тез орада ҳурматсизланади. У аҳволни тузатиш мақсадида айрим маҳаллий зобитларни сотиб олишга киришади. Жумладан, 1936 йил 30 апрелда Собир Раҳимовни ҳам босмачилар билан курашда кўрсатган қаҳрамонликлари учун деб “Қизил юлдуз” ордени билан тақдирлайди. Шунга қарамай у Селивановнинг орденига учиб дўстларига хиёнат қилмади ва тоталитар тузумнинг қатағон рўйхатидан ўрин олди”.

1938 йил 17 март куни битилган ордер асосида Собир Раҳимов қамоққа олинади. Шахсий анкетасига кўра бу вақтда унинг оила аъзолари сифатида турмуш ўртоғи Раҳима Ҳасанова ва унинг онаси Шосирўй хонимларнинг номлари келтирилган. У илк сўроқдаёқ ўзига қўйилган айбловларни мутлақ рад этади. Шунга қарамай, 1938-йил 28 март куни унга ЎзССР ЖКнинг 57-(чет эл жосуси) ва 67-(аксилинқилобий ташкилот аъзоси) моддаларини қўллаб ҳукм чиқаришади. 1938-йил 1 апрелдан терговчилар ундан аксилинқилобий ташкилот аъзоси эканлигини тан олишини талаб қилади. У таҳқир ва қийноқларга сабот билан бардош беради. 1938-йил 7-8 апрель кунлари терговчи Василев аввал мушт, сўнг 1,20 метрлик метал калтак билан тинимсиз савалайди. Шундан сўнг 7 кун давомида тик оёқда турғизиб қўйиб, муттасил жисмоний қийноқлар қўллайди. 15 апрель куни ақлдан озиш даражасига келган Собир Раҳимов қўлига тутилган қоғозларга имзо чекади ва шу куни уни камерага судраб олиб келишади.

Собир Раҳимовни 1938 йил 19 май куни яна терговга чақирадилар. Бу гал ундан дивизияда мавжуд аксилинқилобий ташкилот аъзосисан ва қолган аъзоларнинг номларини ҳам келтирасан, деб талаб қилишади. У 19-Ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясида ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилот йўқ деб жавоб беради. Шундан сўнг Василев уни таҳқирли сўзлар билан ҳақоратлаб, “Миршаропов марши”ни куйлагансан, “Руслар устимиздан тўла ҳукмронлик қилмоқчи, бу даюслар бизни командир сифатида тан олмаяпти”, дегансан, энди ҳаммасига жавоб берасан, дейди. Собир бирорта айбловни тан олмаслигини ва бирор жойга имзо чекмаслигини маълум қилади. 22 май кунидан бошлаб яна 4 кун мобайнида тик оёқда сақлаб, қийноққа соладилар. Зулм ва очликдан ҳолсизланган Собир Раҳимов 1938 йил 25 май куни ҳушидан кетиб йиқилади.

1938 йил 12 сентябрь куни яна сўроққа чақирилади. Бу гал унинг олдига гувоҳ Муҳаммад Зиёев деган кимсани келтиришади. Юзлаштиришда Муҳаммад Зиёев 1932 йил май ойида Самарқандда, аксилинқилобий ташкилот йиғинида уни кўрганлигини айтади. Собир Раҳимов индамай тинглайди ва ўзининг айнан ўша вақтда Самарқандда эмас, Тошкентда бўлганини исботлаб беради. Бу гал ҳам иши ўхшамаган терговчилар С.Раҳимовни 14–19 сентябрь кунлари яна тик ҳолатда, мислсиз қийноқларга солади. Собир Раҳимов ўзига қўйилган барча бўҳтонларни қатъий рад этиб, бирорта айбловни тан олмаслигини маълум қилади.

Собир Раҳимовнинг 1939 йил 30 апрель куни Берияга ёзган аризаси, бахтли тасодифми, унинг қўлига етиб боради. Мазкур ариза асосида 1939 йил 17 май куни С.Раҳимов иши юзасидан қайта текширишлар бошланади. 1939 йил 25 июнь кунги сўроқда Собир Раҳимов ўзига нисбатан қилинган бўҳтон, ноқонуний қийноқ ва таҳқирларни сўзлайди. 1939 йил 29 июнь куни қайта тергов якунланиб, унга қўйилган ЎзССР ЖКнинг 57-2, 63-, 65-, 67-моддаларида кўзда тутилган жиноятлар далиллар билан исботини топмагани учун оқлашга қарор чиқарилади. 1939 йил 2 июль куни Собир Раҳимовдан қамоқда қўлланилган қийноқлар ва сўроқларни мутлоқ сир тутишга сўз берувчи тилхат олинади ва турмадан чиқиши учун талон берилади.

1939 йил 9 октябрь куни Собир Раҳимов билан бирга Йўлдош Шокиров, Солижон Мелиев, Иван Анваров, Қўшоқ Тўхтабоев, Абдуқодир Абдураҳимов, Маҳмуд Эшматов, Ҳамид Исмоилов каби қатағонга учраган ўзбек зобитларининг озодликка чиққани қонунийлаштирилади.

Собир Раҳимов узоқ давом этган сарсон-саргардонликлардан сўнг, 1940 йил охирига келиб қуролли кучлар сафига қайта тикланишга муваффақ бўлади ва Ғарбий махсус ҳарбий округга жўнатилади. 

Раҳимовнинг Иккинчи жаҳон урушига кириб келиши

1941 йилнинг июнь ойида майор унвонида, мотоўқчилар полкининг командири ўринбосари лавозимида Иккинчи жаҳон урушига кириб келган. Ғарбий фронтда Беларус ва Смоленск вилоятидаги мудофаа жангларида қатнашган. Шу йилнинг июль ойида яраланиб, госпиталга жўнатилган.

Даволанади ва яна урушга қайтарилади, 1942 йил январда яна яраланади, тузалади ҳамда қайта урушга киришади. Унинг дивизияси Шимолий Кавказдаги ҳужум операцияларида жонбозлик кўрсатган.

1943 йилнинг 19 март санасида Собир Раҳимов генерал-майор ҳарбий унвони билан тақдирланган.

Тақдирлов варақасида у ҳақда шундай дейилади:

“Иродали, саводли, ўсувчи ўртоқ. Уруш бошидан буён гитлерчи босқинчиларга қарши фронтда бўлган, яраланган ва соғайганидан сўнг 353-ўқчи дивизияга полк командири этиб жўнатилган. Полкка қўмондонлиги давомида ишини аъло даражада бажарган… Ўртоқ Раҳимов барча турдаги қўшинларни бирлаштиришни уддалай олади ва жанговар вазифани бажариш учун уларнинг барчасини сафарбар қилади”.

1943 йил 8 апрелда генерал-майор Раҳимов дивизион бошқарувидан озод қилиниб, Москвага, Ворошилов номидаги бош штаб ҳарбий академиясига ўқишга юборилади.

Академияни тугатгач, Раҳимов фронтга қайтади ҳамда 1944 йили ноябрда ўқчилар дивизиясига командир этиб тайинланади.

Полшадаги жонбозлик

Генерал Собир Раҳимов 1-Белоруссия фронти қўшинлари таркибида Белоруссия ва Полшанинг Барановичи, Слоним, Белосток, Граудентс ва бошқа шаҳарларини озод қилишда қатнашган. Айниқса унинг дивизияси жонбозлиги билан ажралиб турган. Гданск кўчаларига ҳам биринчи бўлиб кириб келди. 1945 йил 26 март куни Гданск шаҳрини озод этиш учун бўлган жангда ҳужумга ўтган душман кемалари артиллериясидан отилган катта калибрли тўплардан дивизиянинг кузатув пункти йўқ қилинади. Кузатув постида бўлган генерал-майор Собир Раҳимовнинг боши снаряд парчасидан оғир яраланди ва саккиз соатдан кейин ҳушига келмасдан касалхонада вафот этади. Унинг жасади 1945 йилнинг май ойида кремация қилиниб, темир қутида Тошкентга олиб келинган ва Ҳукумат уйида видолашув маросими ўтказилган.

“Темир генерал” нинг хотираси абадийдир

Собир Раҳимовни нафақат ўзбек халқи, балки поляклар ҳам ардоқлашади. Унинг номи Гданск шаҳридаги мактаб ва кўчаларга берилган. Унга ўлимидан сўнг “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” унвони берилган. 1947 йили генерал-полковник П.Батов томонидан ёзилган “Ўзбек халқининг муносиб ўғлони” номли китоби нашр этилган. Раҳимов ҳақида 1967-1968 йилларда “Генерал Раҳимов” номли фильм ҳам олинган. Тошкентдаги “Ғалаба боғи”да генерал Собир Раҳимов ва барча ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳамда қўмондонларнинг хотирасига атаб “Мангу жасорат” монументи барпо этилган.

Унинг жасорати барча учун ўрнак бўлишга арзийди.

Мақола муаллифи Мунисахоним Ирисова

 



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!