$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

“Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақасида Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолиб бўлди

13:25 / 16.01.2024

14 январь куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, Мен Ғолиб ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Ҳумо Арена” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди. Ватанпарварлик югуриш мусобақасида нафақат мамлакатимиз қуролли кучлари вакиллари, куч ишлатиш тузилмаларининг ходимлари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, балки профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди.

“Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси анъанавий тарзда йилига икки марта – Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилади. 2021 йилдан бошлаб “Мен Ғолиб” югуриш мусобақаси Ўзбекистон куч ишлатиш тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида энг кутиладиган спорт мусобақаларидан бири бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ва куч ишлатиш тузилмаларининг раҳбарлари ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди. “Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Зафар Қурбонов, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Санжар Зупаров, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди.

– “Мен Ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўз мамлакатининг чинакам ватанпарварлари учун муҳим воқеадир, – деди Виктор Маҳмудов ўзининг табрик нутқида, “Спорт оммавий югуриш мусобақаси ҳар бир ҳарбий-куч тузилмаларининг муносиб вакилларини бир старт майдончасида тўплаш ва уларнинг мардлиги, жасорати ва Ўзбекистон равнақи ва тараққиёти йўлидаги фидокорона хизматлари учун уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш учун қулай имконият бўлди”.

Илк маротаба 10 км масофага югуришда иштирок этиш учун топширилган аризалар сони 3 км масофада югуришга аризалар сонидан ошиб, бу Ўзбекистонда югуришнинг тобора оммалашиб бораётганидан ва соғлом турмуш тарзига онгли равишда ёндашишдан далолат беради. Авлодлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, ёш авлодни Ватан ҳимоячилари байрами билан таништириш мақсадида катта ёшдаги болалар ота-оналари билан биргаликда “Мен Ғолиб” ватанпарварлик-югуриш мусобақасида 3 км масофага югуришди.

Мусобақалар якка тартибда ва жамоавий биринчиликларда ташкил этилди.

Жамоавий биринчиликда куч ишлатишш тузилмалар идораларининг 7 та жамоаси ва ўқув таълим муассасаларининг 6 та жамоаси “Мен Ғолиб” кубоги учун курашишди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам бор эди. Ўқув таълим муассасаларининг жамоалари Қуролли кучлар академияси, Умумий хавфсизлик университети, Ички ишлар академияси, ФВВ академияси, Давлат хавфсизлиги хизмати академияси, Давлат Божхона қўмитаси институтининг курсантлари орасидан шакллантирилди.

“Мен Ғолиб” жамоавий мусобақаларида тўртинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Яккатартибдаги биринчилик ғолиблари қуйидагилар бўлди:

3 км (эркаклар):
1.Нодирбек Муталипов - 8:43
2.Отабек Тошқуватов - 8:46
3.Хасан Мирсоатов - 8:47

3 км (аёллар):
1.Марям Тожибоева - 11:03
2.Виктория Морозова - 11:25
3.Ойдина Икромова - 11:30

10 км (эркаклар):
1.Бекзод Байматов - 32:31
2. Шаҳрам Абдураҳмонов - 33:12
3.Мухриддин Мирзалиев - 33:27

10 км (аёллар):
1.Абдуллаева - 47:03
2.Лазиза Темирова - 47:03
3.Диана Вязикова - 47:04.


Бу ҳам қизиқ

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

“Тhe Beatles” мусиқий гуруҳи ҳақидаги фильмнинг трейлери чиқди

Фильмнинг премьераси 8 май куни бўлиб ўтади.
11:10 / 01.05.2024
Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келади

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
10:26 / 01.05.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

Эртага пойтахтнинг икки туманида “свет” ўчирилади

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, …
20:57 / 30.04.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!