Уйғониш даври намояндаси, италиялик ҳайкалтарош, рассом, меъмор, шоир ва мутафаккир Микеланжело Буонарротининг ёзуви тушган бир парча сарғайиб кетган қоғоз 201 600 долларга кимошди савдосида сотилди. Бу ҳақда “Christie’s” аукцион уйига таяниб, “France24” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, маҳсулот рамканинг орқа томонига ёпиштирилган ҳолда топилган. Ушбу парча қоғоз Микеланжелонинг “сўнгги мактуби” деб номланган ва дастлаб 6000 доллардан 8000 долларгача пуллаш кўзланган. Аммо у режалаштирилган нархдан 33,6 баравар юқори баҳога сотилган.
Маълум қилинишича, кичик санъат асарида инглизча “ўхшаш” ва “ўхшатиш” каби сўзлар қайд этилган, шу билан бирга, тўрт бурчак шакл тасвирланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу ёзув ижодкор томонидан “Сицина” черкови шифти устида ишлаётган пайтида ёзилган, деб тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, ҳозирча ауксион уйи харидор ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!