$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

Мирзиёев ва Макрон Самарқандда дарахт экди

18:42 / 02.11.2023

Самарқанддаги олий даражадаги музокаралардан сўнг, Президент Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануел Макрон Ўзбекистон маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган. Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти ҳақида тасаввур берувчи бу нодир ашёлар хронологик экскурсия тарзида жойлаштирилган.

Маълумки, юртимиз ҳудуди трансконтинентал алоқалар ривожланиши билан савдо, фан, таълим, маданият ва меъморчилик марказига айланган. Қадимий ёдгорликларда кўплаб маданиятлар – туркий, форсий, юнон-бақтрия, араб, ҳинд, хитой ва бошқа халқлар қадриятларининг излари бор. Қизиқарли намойиш томошабинга экспонатларнинг нафислигини, маданий ва тарихий аҳамиятини тушунишга ёрдам беради ҳамда мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиш истагини уйғотади.

Кўргазма 3 та бўлимдан иборат. Биринчи бўлим қадимги давлатлар даври, маданиятларнинг Ипак йўли орқали тарқалиши, Кушонлар империяси ҳақида бўлиб, ҳайкалчалар, тилла буюмлар ва тангалар намойиш этилган. Уларнинг айримлари Ўзбекистон ва Франция олимларининг биргаликдаги экспедициясида топилгани диққатга сазавор.

Иккинчи бўлим қадимги ва ўрта асрларда санъат ва маданиятнинг гуллаб-яшнаши, йўллар ва карвонлар мавзуси билан таништиради.

Учинчи бўлим Ренесеанс ва темурийлар даврида Марказий Осиёда ислом динининг тарқалиши, маданият ва илм-фан ривожланиши ҳақида. Бу ерда меҳмонлар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби улуғ алломаларнинг қўлёзмалари билан танишиши мумкин. Бу бўлим буюк ҳукмдор Амир Темур сиймоси атрофида ташкил этилган бўлиб, унда ўша даврга оид безак буюмлари ва Франсия қиролининг Соҳибқиронга йўллаган мактуби тақдим этилган.

Кўргазма Франция Президенти ва делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари мамлакатларимизни янада яқинлаштириш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қатъий интилиш белгиси сифатида Самарқанддаги Конгресс маркази боғида дарахт экдилар.


Бу ҳам қизиқ

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши бўйича суд ёпиқ тарзда ўтказилмоқда

Айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судида мазкур иш кўриб чиқилмоқда.
17:11 / 02.05.2024
Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Президент тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этишни таклиф қилди

Айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.
14:56 / 03.05.2024
Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

У ерда жами 488 бош ноёб ҳайвонлар сақланмоқда.
14:08 / 02.05.2024
Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 29 апрель куни иссиқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
15:36 / 03.05.2024
Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Чорсудаги “тилла бозорга” ўғри тушди ва 49 миллион сўмлик тиллани ўмарди

Дастлабки суриштирувлар натижасида ушбу аёл Қўқон шаҳрида яшовчи 49 ёшли Х.Г., ёнидаги ўсмир эса унинг 12 ёшли ўғли И.А. эка…
16:19 / 03.05.2024
Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Сиз тановул қилган маҳсулот, саломатлик, фаоллик, иш самарадорлиги, кайфият ва вазн қандай бўлишида роль ўйнайди.
10:38 / 03.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!