$
12618.63 UZS
-49.51
160.83 UZS
-0.32
14516.47 UZS
-124.1
36° Кечаси 23°

Муқаддам 4 марта судланган шахс икки фуқарони ўлдириб, уларнинг уйини ёқиб юборди

11:55 / 09.11.2022

Тошкент шаҳар Яшнобод туман апелляция инстанцияси судида мудҳиш жиноят иши қайта кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 апрель куни 55 ёшли фуқаро ўзининг 46 ёшли (эркак) танишидан 400 минг сўм қарзини сўраш мақсадида унинг уйига борган. Улар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Судланувчининг ўзи эса наркотик модда таъсирида бўлганини ҳам тасдиқлаган.

Кейинчалик уларнинг ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан. Шовқин овозидан қўшни хонада ухлаётган жабрланувчининг онаси уйғониб кетган ва уларни ажратиш учун борган.

Судланувчи воқеа жойида турган болтани қўлига олиб, унинг орқа қисми билан аёлнинг бўйин қисмига бир маротаба уриб, уни жароҳатлаган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган танишини эса электр кабели орқали, ҳушсиз ётган онасини эса қўллари билан бўғиб ўлдирган ва жиноятни яшириш мақсадида хонадонни ёқиб юборган.

Унга нисбатан 2022 йил 4 октябрь куни Яшнобод туман суди қасддан одам ўлдириш, ўғрилик, мулкни қастдан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жиноятларини содир этганликда айбли деб топиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмидан норози бўлган, муқаддам 4 маротаба судланган, 2002 йилда қилган жинояти учун белгиланган 19 йиллик қамоқ жазосини тўлиқ ўтаган ҳамда яна жиноят содир этган айбланувчининг иши Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси очиқ суд мажлисида қайта кўриб чиқилди.

Судья хулосасига кўра, ҳукм ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантиришсиз қолдирилган.

 


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўрмон ёнғини юз берди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ўрмон ёнғини юз берди

Кеча, 17 июнь куни соат 17:45 да Сурхондарё вилояти ФВБга Бойсун тумани Кенгдала ўрмон хўжалиги бўлимига қарашли арчазорларг…
13:55 / 18.06.2025
19 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бў…
14:10 / 18.06.2025
Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бугуннинг ўзида тугатилади

Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бугуннинг ўзида тугатилади

Эндиликда, ижро интизомига Ҳисоб палатаси масъул бўлади, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
11:06 / 16.06.2025
UFC. Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги эълон қилинди

UFC. Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги эълон қилинди

Унга кўра, Рўзибоев 17 август куни Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнирида октагонга кўтарилади.
10:29 / 18.06.2025
Қозоғистонда Мирзиёев ва Цзиньпин музокаралари бўлиб ўтди

Қозоғистонда Мирзиёев ва Цзиньпин музокаралари бўлиб ўтди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
14:19 / 17.06.2025
Юридик университет ҳузуридаги академик лицейлар битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

Юридик университет ҳузуридаги академик лицейлар битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан “Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспру…
16:19 / 18.06.2025
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мамлакатни тарк этиш йўллари бўйича маълумот берди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мамлакатни тарк этиш йўллари бўйича маълумот берди

Ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қуйида…
11:08 / 18.06.2025
Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди

Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатни доимий равишда мониторинг қилиши ва заруратга қараб қўшимча ахборот берилишини маъл…
09:50 / 17.06.2025
Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини кўздан кечирди

Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини кўздан кечирди.
17:04 / 18.06.2025
Собиқ депутат Қобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Собиқ депутат Қобул Дусов 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Қ. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган)…
17:04 / 16.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!