$
12129.33 UZS
28.04
149.17 UZS
1.16
14061.53 UZS
30.08
31° Кечаси 18°

Қозоғистонда Мирзиёев ва Цзиньпин музокаралари бўлиб ўтди

14:19 / 17.06.2025

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилган. Давлат раҳбарлари кейинги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этган.

“Ўзбекистон Президентининг 2024 йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Барча даражаларда алоқалар ва алмашинувлар сезиларли фаоллашгани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти йўлга қўйилди. Жорий йил июнь ойи бошида Самарқанд шаҳрида иккинчи Ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтказилди”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, савдо-иқтисодий ва молиявий-инвестицион ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. 2024 йилда товар айирбошлаш 14 млрд долларга етган. Инвестиция лойиҳалари портфели 60 млрд доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ҳудудларида қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар муваффақиятли фаолият юритмоқда. “Яшил” энергетика, нефть-газ, кимё, фармацевтика, металлургия, тоғ-конь, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқларида ҳамда логистика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

“Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. “Ипак йўли” жамғармаси билан инвестиция платформасини кенгайтириш режалаштирилган. Хитой Эксимбанки иштирокида пойтахтимизда Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланмоқда. Тошкент шаҳрида ушбу банкнинг минтақавий филиали очилди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, камбағалликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темирйўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини ҳам қайд этган.

Таълим, фан, туризм ва маданият, кадрлар тайёрлаш ва хитой тилини ўрганиш соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди. Ўзбекистонда Хитойнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университетининг филиали фаолият кўрсатмоқда, Урганч университети негизида Пекин университети билан ҳамкорликда Халқаро математика маркази ташкил этилган. Ўтган йили Конфуций институти фаолиятининг 20 йиллиги нишонланди, Хитойнинг “Лу Бан устахонаси” профессионал таълим тизими жорий этилмоқда.

Келгуси йилда икки мамлакатда маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. БМТ, ШҲТ, “Марказий Осиё – Хитой” формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.



														
														Тошкентда юзага келган жанжал юзасидан бир киши 8 йилга қамалди

Тошкентда юзага келган жанжал юзасидан бир киши 8 йилга қамалди

Шу йилнинг март ойида тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқаро томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.
18:11 / 24.10.2025

														
														Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга 24,1 млрд сўм мукофот пуллари тўлаб берилган

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга 24,1 млрд сўм мукофот пуллари тўлаб берилган

Солиқ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида 82 857 та (ўтган йилнинг мос давр…
18:10 / 24.10.2025

														
														Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида тарихий ҳужжат имзоланди

Билдирилишича, ҳужжат 1996-йилги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосланган Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг ҳуқ…
16:49 / 24.10.2025

														
														25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
16:46 / 24.10.2025

														
														Ўзбекистон 6 та давлат фуқаролари учун визасиз кириш тартибини расман жорий қилди

Ўзбекистон 6 та давлат фуқаролари учун визасиз кириш тартибини расман жорий қилди

Энди Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига …
14:45 / 24.10.2025

														
														Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Жорий йилнинг учинчи чорагида ҳам иқтисодий фаоллик тенденциялари давом этди.
11:54 / 24.10.2025

														
														Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Дубайга таксичиликка жалб этилиши мумкин

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Дубайга таксичиликка жалб этилиши мумкин

“Дунё” ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўзбекистонлик тажрибали ҳайдовчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги компания томо…
10:58 / 24.10.2025

														
														Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди

Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
16:57 / 23.10.2025

														
														Сентябрь ойида электромобиллар сотуви рекорд даражада ўсди

Сентябрь ойида электромобиллар сотуви рекорд даражада ўсди

Ўтган ой Ўзбекистонда 7,8 минг дона электромобиль сотилган.
16:40 / 23.10.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Брюсселга жўнаб кетди

Президент Белгияда Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади.
16:11 / 23.10.2025

Бу ҳам қизиқ

24 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

24 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

24 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секу…
15:01 / 23.10.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини бугун тасдиқлаши кутилмоқда

Евроиттифоқ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини бугун тасдиқлаши кутилмоқда

Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши сўнгги 19-чекловчи чоралар пакетини қўллаб-қувватлади.
08:33 / 23.10.2025
Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўла олади

Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонда 30 кунгача визасиз бўла олади

Янги тартибга кўра, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари мамлакатга визасиз кириб, 30 кун…
15:22 / 23.10.2025
25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

25 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
16:46 / 24.10.2025
Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди

Қорақалпоғистонда динозавр суяклари топилди

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар берилди.
16:57 / 23.10.2025
Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Россияда бензин нархи яна кескин кўтарилди

Жорий йил бошидан бери Россияда бензин нархи 10,16 фоизга ошган, бу йил бошидан бери 15-марта энг кескин сакрашдир.
16:48 / 22.10.2025
АҚШ Россиянинг “Роснефт” ва “Лукойл” компанияларига санкциялар жорий қилди

АҚШ Россиянинг “Роснефт” ва “Лукойл” компанияларига санкциялар жорий қилди

АҚШ молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, Россиянинг бу икки йирик нефть компанияси “Кремлнинг ҳарбий машинасини молиялаш…
10:10 / 23.10.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Дубайга таксичиликка жалб этилиши мумкин

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Дубайга таксичиликка жалб этилиши мумкин

“Дунё” ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўзбекистонлик тажрибали ҳайдовчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги компания томо…
10:58 / 24.10.2025
“Трамп ва Путин ўртасида “яқин келажакда” учрашув бўлмайди” – Оқ уй

“Трамп ва Путин ўртасида “яқин келажакда” учрашув бўлмайди” – Оқ уй

Оқ уй АҚШ ва Россия президентларининг иккинчи учрашувига тайёргарликни тўхтатди. Аввалроқ, Владимир Путин билан саммит яқин …
17:49 / 22.10.2025
Ўзбекистондаги АЭС қурилишини Италия компанияси назорат қилиши мумкин

Ўзбекистондаги АЭС қурилишини Италия компанияси назорат қилиши мумкин

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Италия атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради.
12:13 / 23.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!