NASA илк бор хорижлик астронавтни Ойга олиб чиқади. Бу ҳақда "Корреспондент" нашри ёзмоқда.
Миллий коинот кенгашининг навбатдаги йиғилишида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис NASA америкалик бўлмаган биринчи одамни Ойга қўндиришини айтган.
“Яқин келажакда Ернинг табиий йўлдошида биринчи база қурилиши ва Ой атрофидаги орбитада Gateway деб номланган кичик коинот станцияси пайдо бўлиши керак. NASA Ой дастури доирасида Европа коинот агентлиги, Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги ва Канада коинот агентлиги билан ҳамкорлик қилади”, дея маълум қилган у.
Ҳозирча бу аниқ қачон содир бўлиши ва астронавт қайси давлат вакили бўлиши номаълум.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!