$
12913.19 UZS
4
154.17 UZS
0.87
13908.80 UZS
-26.67
21° Кечаси

Навоийда 85 тонна кўмирни сохта юк хати билан олиб кетаётган омбор мудири ушланди

13:15 / 17.07.2023

Навоий вилоятида 85 тонна кўмирни сохта юк хати билан олиб кетаётган омбор мудири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу жараён давомида “Кўмир таъминот” АЖнинг Навоий филиали “Зарафшон” кўмир омборхонаси мудири Ф.О. (муқаддам судланган) ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган Зарафшон шаҳридаги ижтимоий соҳа ташкилотлари учун ажратилган 85 тонна кўмирни сотиш мақсадида сохта юк хатлари орқали “HOWO” русумли юк автомашиналарида олиб кетаётган вақтида Бухоро вилояти “Сармижон” ЙПХ масканида тўхтатилиб, ушбу кўмир маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

1 апрелдан нималар ўзгаради?

1 апрелдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан эътиборан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар амалга ошади.
21:50 / 29.03.2025
Ўзбекистон экспортида етакчи 10 та давлат маълум қилинди

Ўзбекистон экспортида етакчи 10 та давлат маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори у…
09:17 / 30.03.2025
Таиландда инсультга учраган ўзбекистонлик оиласига қайтарилди

Таиландда инсультга учраган ўзбекистонлик оиласига қайтарилди

28 март, жума куни инсультга учраган ўзбекистонлик Таиланддан Ўзбекистонга олиб кетилди. Бу ҳақда, Дунё ахборот агентлиги ха…
19:56 / 30.03.2025
Ҳайит намози қандай ўқилади?

Ҳайит намози қандай ўқилади?

Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
22:22 / 29.03.2025
2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

2036-йилги Олимпиада мезбонлигига қайси давлатлар даъвогарлик қилмоқда?

Бундан ташқари Жанубий Корея, Қатар, Германия, Мексика ва Венгрия ҳам энг йирик спорт анжумани мезбонлиги учун курашмоқда. Х…
09:32 / 30.03.2025
Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

2 тоифадаги тадбиркорлар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади
17:53 / 31.03.2025
Ҳайит намози куни айрим кўчалар ёпилади

Ҳайит намози куни айрим кўчалар ёпилади

2025 йил 30 март куни пойтахтимиздаги 124 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, 30 март куни соат…
20:13 / 29.03.2025
Англияга қайтган Ҳусанов асосий таркибдан жой оладими?

Англияга қайтган Ҳусанов асосий таркибдан жой оладими?

Бугун “Манчестер Сити” Англия кубоги 1/4 финалида ўйнайди.
14:26 / 30.03.2025
Андижондаги масжид портлашида 3 киши ҳалок бўлган

Андижондаги масжид портлашида 3 киши ҳалок бўлган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилоятида содир бўлган газ портлаши ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.
18:43 / 31.03.2025
Украина космик кучларни яратиш устида ишламоқда

Украина космик кучларни яратиш устида ишламоқда

Украина Мудофаа вазирлиги давлат ва хусусий компаниялар, шунингдек, олимларнинг мудофаа кучлари билан ўзаро ҳамкорлигини таш…
08:49 / 30.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!