28 март, жума куни инсультга учраган ўзбекистонлик Таиланддан Ўзбекистонга олиб кетилди. Бу ҳақда, Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон фуқароси Таиландга меҳнат шартномаси ва тиббий суғуртасиз ишлаш учун келган. Март ойининг бошида у Паттая касалхонасига ётқизилган.
Жабрланувчини даволаш ва Ўзбекистонга қайтариш учун пул унинг дўстлари, қариндошлари ва ватандошлари томонидан тўпланган.
Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги меҳнат шартномасини тузишга ва Таиландда ишлаш учун тиббий суғуртага эга бўлишга чақирди.
"Биз барча фуқароларни чет элда бўлганларида соғлиғига кўпроқ эътибор беришга чақирамиз", - деди дипломатик ваколатхона.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!