$
11937.89 UZS
-10.69
141.76 UZS
-2.53
13769.16 UZS
-24.28
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 1 апрелдан нималар ўзгаради?

17:53 / 31.03.2025

2 тоифадаги тадбиркорлар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади
 
1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади. Бу 2024 йил 27 декабрь куни қабул қилинган “Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган.
Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.
 
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдамлар берилади
 
2025 йил 30 январда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, 1 апрелдан:
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
– оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
– “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
 
“Ижтимоий карта” ахборот тизимидан  айрим қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади
 
2024 йил 18 июлда қабул қилинган “Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан тақдим этилади:
– шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш.
Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;
– ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;
– кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.
 
Мактаб ўқувчилари учун янги танлов ташкил этилиб, ғолиблар хорижга саёҳатга юборилади
 
Президентнинг 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, “Турон” мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида умумий ўрта таълим мактабларида “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади.
Шунингдек, жамоалар ўртасида  ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.
 
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ишга тушади
 
2025 йил 18 февраль куни ҳукумат қарори билан тасдиқланди “Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га кўра,  2025 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали қабул қилинади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб 15 иш кунида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади.
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (қаноатлантириш ва рад этиш асослари) давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилинади.
Талабгорнинг Реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.
Ваколатли орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда аризани кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа маълумотлар асосида аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.
Агар ариза қаноатлантирилса, бу ҳақида талабгорга QR-код қўйилган хулоса талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда – Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
2025 йил 30 январда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.
Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш белгиланган.
Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг “ERP-sport” ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.
Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм)дан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш учун маблағлар ажратилади.
Шу билан бирга, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 баравари (22,5 млн сўм)гача грантлар ажратиш:
– ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (56 млн 250 минг сўм)гача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш инструментлари жорий этилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 баравари (11 млн 250 минг сўм)дан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
 
Жиноят қурбонлари ва гувоҳларга компенсация тўланади
 
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 февраль куни тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг  бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низоми 1 апрелдан эътиборан кучга киради. Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди.
Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:
– ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
– унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани;
– унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани;
– мулкий зарар етказилгани.
Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:
– шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда –  БҲМнинг 100 баравари миқдорида (37,5 млн сўм);
– шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда.
Ногиронлик гуруҳига кўра:
I гуруҳ – БҲМнинг 80 баравари миқдорида (30 млн сўм);
II гуруҳ – БҲМнинг 70 баравари миқдорида (26 млн 250 минг сўм);
III гуруҳ – БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм).
Ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:
– оғир даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);
– ўрта даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);
– соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража – БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн 375 минг сўм).
Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим.
Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.


														
														Бугундан “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги аварияни жиловлаш ишлари бошланди

Бугундан “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги аварияни жиловлаш ишлари бошланди

Бугун, 15 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги авариявий қудуқни ё…
17:20 / 15.08.2026

														
														Президент Руфат Рисқиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Руфат Рисқиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

“Ўзбек бокс мактабининг атоқли намояндаси, жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, машҳур спортчи ва мураббий Руфат Аса…
16:23 / 15.08.2026

														
														Давлатимиз раҳбарига тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарликнинг бориши юзасидан ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбарига тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарликнинг бориши юзасидан ахборот берилди.

Мамлакатимизда анъанага айланган ушбу мулоқот тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни бевосита ўрганиш, уларга ама…
14:41 / 15.08.2026

														
														“Ишончни ҳимоя қилиш” тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати

“Ишончни ҳимоя қилиш” тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати

Ўзбекистон Республикаси Президенти имзо чеккан қонунга кўра, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида фуқаро ва тадбиркорларнинг мулк…
14:16 / 15.08.2026

														
														Бойсунда ёнғин содир бўлди

Бойсунда ёнғин содир бўлди

Бойсун туманидаги “Хомкон” ўрмон бўлими ҳудудида юз берган ёнғин юзасидан расмий муносабат берилди.
13:16 / 15.08.2026

														
														Ўзбек бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Ўзбек бокс афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

Руфат Рисқиев 1974 йилда Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони бўлган.
09:28 / 15.08.2026

														
														15 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

15 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 38-40 даража бўлади.
17:57 / 14.08.2026

														
														Ўзбекистонда тадбиркорлар 3 ой лицензиясиз ишлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар 3 ой лицензиясиз ишлаши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда тадбиркорлар айрим фаолият турларини лицензия ёки рухсатнома олмасдан туриб 3 ой давомида амалга ошириши мумкин…
17:37 / 14.08.2026

														
														Учтепада 574 млн сўмлик фирибгарлик фош этилди

Учтепада 574 млн сўмлик фирибгарлик фош этилди

Тошкентнинг Учтепа туманида ўзларини кўп қаватли уй бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, хонадон эгаларининг 574,6 млн…
16:49 / 14.08.2026

														
														Германияда жазирама оқибатида 12,5 минг киши вафот этди

Германияда жазирама оқибатида 12,5 минг киши вафот этди

Германияда 2026-йил бошидан буён жазирама иссиқ билан боғлиқ ўлимлар сони қарийб 12,5 минг кишига етди.
14:29 / 14.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда меҳмонхона спорт зали нарко-омборга айлантирилгани фош этилди

Тошкентда меҳмонхона спорт зали нарко-омборга айлантирилгани фош этилди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний м…
12:41 / 14.08.2026
Ўзбекистонда аҳоли қарзи 610 трлн сўмга етди: Марказий банкни нима хавотирга солмоқда?

Ўзбекистонда аҳоли қарзи 610 трлн сўмга етди: Марказий банкни нима хавотирга солмоқда?

Ўзбекистонда аҳолининг банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар олдидаги қарздорлиги кескин ошмоқда.
09:27 / 14.08.2026
Бойсунда ёнғин содир бўлди

Бойсунда ёнғин содир бўлди

Бойсун туманидаги “Хомкон” ўрмон бўлими ҳудудида юз берган ёнғин юзасидан расмий муносабат берилди.
13:16 / 15.08.2026
14 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

14 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

14-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ13 август соат 20:00 дан 14 август соат 20:00 гача
16:18 / 13.08.2026
Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчиларига дрон бошқариш ва тактик тиббиёт ўргатилади

Беларусда 10-синф ўқувчилари учун ҳарбий-амалий тайёргарлик дастури кенгайтирилмоқда.
14:33 / 14.08.2026
Учтепада 574 млн сўмлик фирибгарлик фош этилди

Учтепада 574 млн сўмлик фирибгарлик фош этилди

Тошкентнинг Учтепа туманида ўзларини кўп қаватли уй бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, хонадон эгаларининг 574,6 млн…
16:49 / 14.08.2026
Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Путин баҳсли Курил оролларидан бирига ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Япония ҳам ҳудудий даъво қиладиган Курил оролларидан бири — Итурупга ташриф буюрди. Бу ҳақд…
09:22 / 13.08.2026
Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Судья Олий суд матбуот котиби бўлди

Сурайёхон Рустамовна Хўжамқулова Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази бошлиғи лавозимига та…
17:16 / 12.08.2026
Профессор Ҳаким Муратов вафот этди

Профессор Ҳаким Муратов вафот этди

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.
13:47 / 13.08.2026
“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

“Диний экстремизм” атамаси “экстремизм” тушунчасига алмаштирилади

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашишга оид қонунчиликка қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
14:46 / 13.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!