$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

1 апрелдан нималар ўзгаради?

21:50 / 29.03.2025

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан эътиборан қонунчиликда бир қанча ўзгаришлар амалга ошади. 

Жумладан, Президентнинг 2024 йил 15 ноябрда қабул қилинган “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, “Турон” мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида умумий ўрта таълим мактабларида “Иқтидор” бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилади. 

Шунингдек, жамоалар ўртасида  ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.

2025 йил 30 январда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, 1 апрелдан:

“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;

“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади: оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;

“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

2024 йил 18 июлда қабул қилинган “Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, 2025 йил 1 апрелдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан тақдим этилади: шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш.  Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади; ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар; кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.

2025 йил 18 февраль куни ҳукумат қарори билан тасдиқланди “Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га кўра,  2025 йил 1 апрелдан юридик ва жисмоний шахсларни Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали қабул қилинади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб 15 иш кунида Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқади. 

Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш натижалари (қаноатлантириш ва рад этиш асослари) давлат харидлари махсус ахборот порталида очиқ эълон қилинади.

Талабгорнинг Реестрга киритиш ҳақидаги аризаси ва унга илова қилинган маълумотлар ваколатли орган томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни ичида Порталга мажбурий жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилади.

Ваколатли орган ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган хулосалар ҳамда аризани кўриб чиқиш давомида тўпланган бошқа маълумотлар асосида аризани қаноатлантиради ёки қаноатлантиришни рад этади.

Агар ариза қаноатлантирилса, бу ҳақида талабгорга ҚР-код қўйилган хулоса талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда – Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

2025 йил 30 январда қабул қилинган “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармонига кўра, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг янги инструментлари жорий этилади.

Хусусан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш белгиланган.

Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг “ЭРП-спорт” ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. Шунингдек, жамғарма ҳисобидан 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм)дан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш учун маблағлар ажратилади. 

Шу билан бирга, камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 баравари (22,5 млн сўм)гача грантлар ажратиш;

ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 баравари (56 млн 250 минг сўм)гача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш инструментлари жорий этилади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 баравари (11 млн 250 минг сўм)дан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 февраль куни тасдиқланган “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг  бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низоми 1 апрелдан эътиборан кучга киради. Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди. 

Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:

ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);

унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани; 

унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилгани ёки соғлиғига бошқача зиён етказилгани;

мулкий зарар етказилгани.

Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:

шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда –  БҲМнинг 100 баравари миқдорида (37,5 млн сўм);

шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда.

Ногиронлик гуруҳига кўра:

I гуруҳ – БҲМнинг 80 баравари миқдорида (30 млн сўм);

II гуруҳ – БҲМнинг 70 баравари миқдорида (26 млн 250 минг сўм);

III гуруҳ – БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм).

Ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:

оғир даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);

ўрта даража – БҲМнинг 35 баравари миқдорида (13 млн 125 минг сўм);

соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража – БҲМнинг 25 баравари миқдорида (9 млн 375 минг сўм).

Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим. 

Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди. 



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!