Айни кунларда Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш бўйича эса 314 кг натижа қайд этди.
У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади ва юртдошимиз 3 та олтин медалга сазовор бўлди.
Эркаклар
-67кг
Натижалар:
1. Адҳамжон Эргашев — 314кг (138+176 Ўзбекистон)
2. Ясин Муҳаммад — 303 (137+166 Индонезия)
3. Ануча Доунгсру — 301 (136+165 Таиланд)
Қайд этиш мумкин, мусобақанинг иккинчи кун дастурида Ўзбекистоннинг бошқа бир вакили Нигора Абдуллаева эса 87 кг билан даст кўтаришда, иккикураш баҳсларига кўра эса жами 193 кг оғирликни бўйсундириб бронза медалига эга чиққан эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!