“Оппенгеймер” филми БАФТАънинг еттита номинациясида ғолиб бўлди Британия кино ва телевидение санъати академияси (БАФТА)нинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 18 февраль куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда триллер элементларидан иборат биографик фильм “Оппенгеймер” БАФТАънинг еттита номинациясида ғолиб чиқди.
Фильм сюжети атом қуролларининг ривожланиш тарихига асосланган. Фильм режиссёри Кристофер Нолан “Энг яхши режиссёр” номинациясига муносиб деб топилди.
Атом бомбаси яратувчиси Роберт Оппенгеймер ролини ижро этган ирландиялик Киллиан Мёрфи энг яхши актёр деб тан олинди. Фильмда америкалик бизнесмен Люис Штраус образини яратган кичик Роберт Дауни эса “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Кристофер Ноланнинг ижоди “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши монтаж” ва “Энг яхши фильм мусиқаси” каби мукофотларга сазовор бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!