Отабек Сатторий 2024 йилнинг апрель ойи охири ёки май ойи бошида озодликка чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, буни Абдураҳмон Ташанов Қаршидаги манзил колония бошлиғига таяниб хабар берган ва ҳозирда у тикув цехида ишламоқда.
Маҳкум Отабек Сатторий “Қамоқдаги расмим интернетга чиқишини истамайман”, дея суратга шунчаки эсдалик учун тушишини билдирган.
Отабекнинг таъкидича, ўзига чиқарилган суд ҳукми бўйича қайта шикоят қилиш нияти йўқ. Тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни юксак салоҳиятли лидер, деб билади ва унга хизмат қилишдан ўзидан фахр туяди. Ташанов эса уни жазо муддати битгач, ўзини оқлашга уринишга чақирган, — дейилади жамият ахборот хизмати тарқатган маълумотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!