$
12758.36 UZS
-19.76
163.34 UZS
-0.67
14820.11 UZS
-111.12
38° Кечаси 24°

Ўзбекистон “Чегарасиз мухбирлар” матбуот эркинлиги индексида 22 поғона юқорилади

10:06 / 14.12.2022

Чегарасиз мухбирлар (“Reporters without borders”) ташкилотининг 2022 йилги матбуот эркинлиги индексида (“World Press Freedom Index 2022”) Ўзбекистон 133-ўринга кўтарилди, аввалги рейтингда эса 157-ўринда қайд этилган эди.

Ҳисоботда қайд этилишича, айни вақтга келиб 5 нафар маҳаллий журналист ҳибсда сақланмоқда, жорий йилда ҳеч бир журналист ҳаётига суиқасд уюштирилмаган. Бироқ давлат ҳокимиятини танқид қилиш мураккаблигича қолмоқда.

Кутилганидек, рейтингда Скандинавия мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Норвегия, Дания, Швеция, Эстония, Финляндия, Ирландия, Португалия ва Коста-Рика ушбу матбуот эркинлиги индексида юқори поғонада қайд этилган.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижага эга Қирғизистон 98-ўринни банд этган.

Матбуот эркинлиги индекси Чегара билмас мухбирлар ташкилоти томонидан мамлакатларнинг 2002 йилдан бери тузиладиган ва чоп этиладиган йиллик рейтинги бўлиб, ташкилотнинг ўтган йилги матбуот эркинлиги бўйича қайд этган натижаларига асосланади.

ЧБМТ ҳар бир мамлакатда журналистлар, ахборот ташкилотлари ва интернет фойдаланувчиларининг эркинлик даражаси ҳамда расмийлар томонидан ушбу эркинликни ҳурмат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни акс эттириш ниятида. Чегара билмас мухбирлар ташкилоти индекси фақат матбуот эркинлиги ва журналистика сифатини ўлчамайди, балки инсон ҳуқуқлари масаласига ҳам эътибор қаратилади.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда подполковник пора билан ушланди

Тошкентда подполковник пора билан ушланди

У фуқарога нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилган.
09:21 / 16.07.2025
Сирдарёда Cobalt бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди

Сирдарёда Cobalt бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди

“Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси натижасида жароҳатланганлар ва жабрланганлар йўқ”, – дейилади хабарда.
12:17 / 17.07.2025
Франция ва Италия Украина мудофааси учун пул ажратмоқчи эмас

Франция ва Италия Украина мудофааси учун пул ажратмоқчи эмас

Икки мамлакат ҳам ўзининг ҳарбий харажатлари муҳимроқ деб ҳисоблайди
21:35 / 16.07.2025
Қозоғистон Россия олмосининг асосий харидорларидан бирига айланди

Қозоғистон Россия олмосининг асосий харидорларидан бирига айланди

Қўшниларимиз қимматбаҳо тошнинг анча қисмини руслардан олмоқда
18:56 / 16.07.2025
Қорақалпоғистоннинг учта туманида иссиқлик сабабли боғчалар ёпилди

Қорақалпоғистоннинг учта туманида иссиқлик сабабли боғчалар ёпилди

2025 йилнинг 16-17-18 июль кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин ошиши кутилаётгани маълум қилинди.
16:07 / 16.07.2025
Ироқдаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 50 яқин киши ҳалок бўлди

Ироқдаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 50 яқин киши ҳалок бўлди

Мамлакатда ёнғин қурбонлари учун уч кунлик мотам эълон қилинди.
12:46 / 17.07.2025
“Права” олиб беришни ваъда қилган ППХ инспектори ушланди

“Права” олиб беришни ваъда қилган ППХ инспектори ушланди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
09:23 / 17.07.2025
Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи …
12:25 / 16.07.2025
Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони…
10:08 / 16.07.2025
Аи-80 бензини рекорд даражада қимматлади

Аи-80 бензини рекорд даражада қимматлади

Мазкур маркадаги бензин нархи қарийб 44% га қимматлаган
22:53 / 16.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!